Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (-72,5 кг) IBO ҳамда IBF чемпионлик камарлари соҳиби, қозоғистонлик Геннадий Головкиннинг (40-1-1, 35 КО) навбатдаги жанги санаси ва рақиби тасдиқланди.
Головкиннинг навбатдаги жанги 18 декабрга белгиланди. Унга ушбу жангда польшалик енгилмас боксчи Камил Шеремета (21-0, 5 КО) рақиблик қилади.
Головкин ушбу жанг орқали иккала камарини ҳимоя қилиши ёки аксинча мағлуб бўлса, улардан айрилиши мумкин.
Маълумот учун, Головкин ўзининг сўнгги жангини 2019 йил 5 октябрида Сергей Деревянченкога қарши ўтказиб, рақибини очколар эвазига таслим қилганди.
Шеремета ҳам сўнгги жангини айнан ўша санада Оскар Картесга қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратганди.
Мавзуга доир: Василий Ломаченкодан Александр Повектингача. 2020 йилда ўтказилиши кутилаётган 10 та шов-шувли жанг ҳақида
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)