Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагрмедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов UFC 257 мусобақасида промоушендаги дебютини ўтказади, дея хабар қилмоқда «ТАСС».
Россиялик жангчига қозоғистонлик Сергей Морозов рақиблик қилади. Улар ўртасидаги жанг аслида UFC 254 мусобақасида ўтиши керак эди, бироқ Умар касал бўлиб қолгани боис жанг бекор қилинганди.
UFC 257 мусобақа 2021 йилнинг 23 январида Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади. Унинг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечади.
Эслатиб ўтамиз, бу Умар учун UFC’даги дебют жангни ўтказиш учун тўртинчи уриниш бўлади. Бунга қадар унинг учта жанги турли сабабларга кўра бекор бўлганди.
Умар Нурмагомедов MMA’да 19 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У сўнгги жангини 2019 йил Тошкентда ўтган GFC 20 мусобақасида ўтказган ва унда Брайан Гонсалесни мағлуб этиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)