• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар ижросини танқид қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда фармацевтика тармоғидаги 2020 йилга режалаштирилган 100 миллион долларлик 37 та инвестиция лойиҳасидан бугунги кунгача фақат биттаси фойдаланишга топширилгани кескин танқид қилинди. 2021 йилда 149 миллион долларлик 37 та лойиҳа бўйича амалий ишларни ҳозирдан бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Соҳадаги яна бир камчилик — охирги йилларда ташкил этилган 16 та йирик корхонанинг 8 таси тўлиқ қувватда ишламаяпти. Мутасаддиларга уларни бирма-бир таҳлил қилиб, тўлиқ қувватга чиқишига кўмаклашиш топширилди.

    Қайд этилишича, маҳаллий корхоналарда 3 мингдан ортиқ номдаги дори-дармон ишлаб чиқарилса-да, улар асосан мураккаб бўлмаган женерик воситалардан иборат.

    «Пандемия ҳаммамизнинг кўзимизни очди, фармацевтика нафақат иқтисодий, балки хавфсизлик жиҳатидан ҳам стратегик тармоқ эканини кўрсатди. Биринчи бўлиб фармзоналар ташкил этганимиз бежиз эмас. Биз жуда кўп нарсага дунёқарашимизни ўзгартиришимиз керак», — деди Президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу боис хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришга ўтиш кераклиги таъкидланди.

    «Мисол учун, келгуси йилда Наманганда парентерал, Самарқандда гормонал ва Тошкент вилоятида қон препаратларини ишлаб чиқаришга имконият мавжуд.

    Доривор ўсимликларни плантация усулида етиштириш ва саноат қайта ишлашни йўлга қўйиш натижасида экспорт ҳажми 2020 йилнинг ўтган 10 ойида 40 миллион долларни ташкил этди. Ҳудудларда доривор ўсимликларни қайта ишлаш бўйича қиймати 42 миллион доллар бўлган 14 та кластер ташкил этилди», — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

    Таъкидланишича, 2020 йилда доривор ўсимликлар плантациялари 16 минг гектарга, хом ашё тайёрлаш ҳажми 22 минг тоннага етказилмоқда. Лекин бу етарли эмас. Шу боис 2021 йилда маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини камида 2 бараварга ошириш мақсад қилиб қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қандли диабет касаллигида шакар ўрнини босувчи стевия ўсимлигини етиштириш, бахмалгул, наъматак, топинамбур, ола-ўт, заъфарон каби экспортбоп дориворларни саноатлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    207 та корхонадан 157 тасида халқаро стандартлар жорий қилинмагани қайд этилиб, бу борадаги ишларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. 2021 йилда фармацевтика маҳсулотлари экспортини 55 миллион долларга олиб чиқиш вазифаси белгиланди.

    Аввалроқ Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш майдони ва халқаро стандартларга жавоб берадиган синов лабораторияси ташкил этиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери қурилиши бошланганди.

    27.11.2020, 20:12   Изоҳ (0)   28860
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Жанубий Корея бош вазири билан учрашди

    27.11.2020, 19:11

    «Ўзгидромет» 28 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    27.11.2020, 18:10

    Яшнободда Artel’га тегишли корхонада ёнғин чиқди. Бир неча киши жароҳат олган

    27.11.2020, 16:34

    Ўзбекистонда 1 декабрдан нималар ўзгаради?

    27.11.2020, 16:10

    Чилонзорда эксперимент тариқасида газ уланмаган 48 та хонадон 5 кун электр энергиясисиз қолди

    27.11.2020, 15:22

    Ўзбекистоннинг Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолиги тикланади

    27.11.2020, 15:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.