Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 11-тури доирасида «Алавес»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 19 нафар футболчини киритди. Коронавирусдан халос бўлган Эдер Милитао ва Каземиро сафга қайтган.
Ҳимоячилар Даниэль Карвахаль, Серхио Рамос, Альваро Одриосола, ярим ҳимоячи Федерико Вальверде ва ҳужумчи Карим Бензема жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олмайди. Шунингдек, Лука Йович коронавирус туфайли мадридликларга ёрдам бера олмайди.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Рафаэл Варан, Начо Фернандес, Марсело, Ферлан Менди;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Мартин Эдегор, Иско;
Ҳужумчилар: Эден Азар, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)