Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Россия Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати томонидан мамлакатга импорт қилиниши вақтинча тақиқланган помидор ва қалампир маҳсулотлари юзасидан ўрганиш бошлади. Бу ҳақда инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Дурдона Очиловага таяниб, «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Аввалроқ, Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизматининг («Росселхознадзор») Ўзбекистондан Россияга қалампир ва помидор маҳсулотларининг кириб келиши учун вақтинчалик тақиқ қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Таъкидланишича, ушбу тақиқ фақатгина Фарғона вилоятидан экспорт қилинувчи маҳсулотларга тааллуқли.

Маълум қилинишича, бирламчи ўрганишлар давомида Фарғона вилоятидан юборилган булғор қалампир (4 килограмм) ва помидор (6 килограмм) маҳсулотларининг намуналарида «Росселхознадзор» лаборатория таҳлилларига кўра, Tomato brown rugose fruit virus вируси аниқланган.

«Мазкур хабардан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарияти томонидан ‘Росселхознадзор’ раҳбарияти билан тезкор равишда онлайн музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасида, мазкур тақиқни қисқа муддатларда ечиш мақсадида маҳсулотлар етиштирилган ҳудуддаги барча иссиқхона ва экин майдонларида ўсимликлар карантини назорати ўтказилиши ва мазкур касалликни ҳамкорликда ўрганишга келишилди», — дея маълумот беради Дурдона Очилова.

Қайд этилишича, Tomato brown rugose fruit virus, яъни помидорнинг жигарранг буришиш вируси шу пайтгача Ўзбекистон ҳудудида аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакилларидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, шу куннинг ўзида Фарғона вилоятига юборилган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, помидор меваларининг жигарранг буришиши вируслари, помидорда доғ пайдо бўлиши ва пепино мозаикаси Евросиё иқтисодий комиссияси кенгаши қарори билан тасдиқланган Евросиё иқтисодий иттифоқи карантин объектларининг ягона рўйхатида мавжуд эмас.

«Росселхознадзор» Россияда иссиқхонада сабзавот етиштириш учун ушбу вируслар зарарли эканини ҳисобга олиб, 2020 йил 27 июлдан бошлаб вақтинча карантин фитосанитария чораси сифатида экспорт қилувчи мамлакатлардан Россияга келувчи помидор ва қалампир уруғлари, кўчатлари ва меваларида унинг мавжуд бўлмаслиги талабини киритган.

Талаб ушбу вируслар Евросиё иқтисодий иттифоқи карантин объектларининг ягона рўйхатига киритилгунига қадар амал қилади. Шу билан бирга, идора кўрсатилган зараркунанда организмларни ягона рўйхатга киритиш масаласини зудлик билан кўриб чиқишни сўраб, Евросиё иқтисодий комиссиясига мурожаат қилган.

Аввалроқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Фарғонада етиштирилган помидор ва қалампирнинг Россияга олиб кирилишига қўйилган тақиққа изоҳ бериб, ушбу масала юзасидан ҳозирда «Росселхознадзор» билан консультация ўтказилаётганини маълум қилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?