Организмда D витаминининг етишмаслигини суякларнинг сезиларли даражада юмшаши ва кечалари оғриқ пайдо бўлиши орқали сезиш мумкин. Бу ҳақда британиялик шифокорларга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Таъкидланишича, танқисликнинг эрта босқичларида у бирор белгисиз намоён бўлади ва уни фақатгина рентген ёки диагностик текширувлар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Кечаси ёки суяклар босилганида тос, бел, оёқ, сон ва қовурғалар соҳасида юзага келадиган қаттиқ оғриқ D витамин етишмаслигининг белгиси ҳисобланади.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бу каби патология кексалар учун хавфли, чунки у суяк синиши ва остеопорозга олиб келиши мумкин.
Витамин танқислигини ҳар куни D витаминини қабул қилиш орқали бартараф этиш мумкин. Уни тўғри истеъмол қилиш суяклар мустаҳкамлигини таъминлайди.
D витамини организмда кальций ва фосфорнинг алмашинувига ёрдам беради. Шунингдек, суяк тўқимасининг шаклланишига ва ижобий ўсишига таъсир қилади. Бу витамин рахитнинг олдини олиш ва даволашда қўлланилади. Д витамини балиқ мойи, жигар, гўшт маҳсулотлари, тухум сариғида мавжуд.
Изоҳ (0)