Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Жанубий Корея—Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Сеул шаҳрига келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2020 йил 26 ноябрь куни Жанубий Корея бош вазири Чон Се Гюн билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Учрашув чоғида Ўзбекистон ТИВ раҳбари икки мамлакат етакчилари ўртасидаги дўстлик ва ишончга асосланган муносабатлар алоҳида стратегик шериклик характерига эга давлатлараро ҳамкорликнинг асоси ҳисобланишини қайд этган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг фаоллашгани таъкидланди. Ўзбекистонда ташкил этилган қўшма корхоналар сони сўнгги йилларда икки бараварга ошгани маълум қилинди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Фан, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиётни рақамлаштириш ва «яшил» технологияларни жорий қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика жабҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Коронавирус инфекцияси ва бошқа замонавий эпидемиологик таҳдидларга қарши курашиш учун мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Аввалроқ Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси «Жанубий Корея—Марказий Осиё» ҳамкорлик форумида иштирок этгани ва  Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 15–22 ноябрь кунлари АҚШга ташриф буюрган эди. Ташриф давомида ташқи ишлар вазири Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди.

Делегация 20 ноябрь куни Ўзбекистон–АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раундида иштирок этди. Шунингдек, Абдулазиз Комилов АҚШдаги ўзбекистонликларга давлат мукофотларини топширди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди