Reddit платформасида узун қора пайпаслагичлари бор номаълум «махлуқ» ўлган бешиктебратарнинг ичидан чиқиб келгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Ролик 24 минг маротабадан ортиқ томоша қилинган ва унинг остига қарийб 2 мингта изоҳ қолдирилган.
«Яхшиси, ‘Қорадаги одамларъни чақиринглар», — дейилади видео изоҳида. Кадрлардан кўриш мумкинки, эркак арранинг ўтмас тарафи билан ўлган бешиктебратарнинг қорнини босган. Орадан бир неча сония ўтгач ҳашаротнинг оғзидан кўплаб ингичка ва узун пайпаслагичлар чиқа бошлаган.
«Бу қилилон. Ушбу паразитлар кўпинча ҳашаротлар ичида яшайди. Бироқ унинг ижарачиси энди ўлгани сабаб улар ўзига янги ва хавфсиз жой қидириш мақсадида қочиб кетишмоқчи», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. Унинг қолган изоҳига 11 мингдан ортиқ лайк босилган.
«Демак, энди улар ўрмалаб юриб ўзига янги хўжайин топадими? Ёки очиқ ҳавода шунчаки ўлиб кетадими?», — дея изоҳ қолдиради яна бир фойдаланувчи.
Изоҳ (0)