АҚШнинг Миннисота штатида истиқомат қилувчи Кетлин Морлок исмли аёл олмахонга ачиган нок бериб, унинг маст бўлиб қолишига сабабчи бўлди, деб ёзади Daily Mail.
Морлокнинг аниқлик киритишича, у музлаткичдан бир нечта ачиб қолган нокни топиб олган: аёл нокларнинг бир қисмини Гамлет лақабли чўчқасига беришга қарор қилган, қолгани билан эса олмахонни меҳмон қилган.
Аёл ноклар кўпчий бошлаганидан бехабар бўлган ва натижада уни еган олмахон маст бўлиб, мувозанатни йўқотиб қўйган.
Воқеа тасвирланган қизиқарли видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
https://twitter.com/i124nk8/status/1330284167104491527
Морлокнинг таъкидлашича, олмахонга ҳеч нарса қилмаган, эртаси куни «бош оғриғини» қолдириш мақсадида писта ва жўхори ейиш учун аёлнинг ёнига яна келган.
Изоҳ (0)