• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Океан орти юлдузлари. Европа майдонларини ёндираётган америкалик футболчилар ҳақида

    Йилдан йилга АҚШда футбол оммалашиб бормоқда. MLS’да эса тобора Европанинг таниқли футболчилари кўпайиб бормоқда. Албатта, бу лиганинг оммалашиши ва ривожланишига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Аммо ёш иқтидорлар АҚШдан Европага жўнаб кетган ва у ерда юлдузлик даражасига кўтарилган ҳолатларни ҳам учратиш мумкин. Америка футболи эса бундан фақат ютади. Демак, қуйида Европа майдонларини ёндираётган америкалик ёш футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Сержиньо Дест

    Ёши: 20

    Позицияси: ўнг қанот ҳимоячиси

    Клуби: «Барселона»

    Фото: Mundo Deportivo

    Фото: Mundo Deportivo

    «Барселона»нинг янги футболчиси Американинг бирон бир клубида ўйнамаган. Бу Дестнинг Нидерландияда туғилиб, ўша ерда футбол билан шуғулланишни бошлагани билан боғлиқ. Аммо Сержиньонинг отаси америкалик. Шу боис Дест халқаро миқёсда отасининг ватанини шарафини ҳимоя қилади. Ёш ҳимоячи ҳозиргача ўз мамлакати асосий жамоасида 5 та ўйин ўтказишга улгурди.

    Дест клубдаги фаолиятини «Аякс»да бошлаган. Сержиньо саккиз йил давомида Нидерландия пойтахти клуби тизимида бўлди. Ҳимоячи «Аякс» сафида 38 учрашув ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 2020 йил октябр ойида эса Дест 21 миллион евро эвазига «Барселона»га кўчиб ўтди. Америкалик каталонияликлар сафида ҳам аллақачон 10 та ўйин ўтказишга улгурди. Испанияда Сержиньонинг истеъдоди ва маҳоратига юқори баҳо берилмоқда. Унга бошқа қитъада ўз номини чиқариш ва ватанига ҳақиқий чемпион сифатида қайтиш учун тинимсиз меҳнат ва ўсиш зарур.

    Кристиан Пулишич

    Ёши: 22 ёшда

    Позицияси: чап қанот ярим ҳимоячиси

    Клуби: «Челси»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Пулишич Европага кетишидан олдин АҚШда ўйнашга улгурганди. Футболчининг Европадаги фаолияти 2015 йилнинг февралида бошланган. У эркин агент сифатида «Боруссия Д»га ўтди. Дортмундда америкалик бир йил ичида U17 жамоасидан «арилар»нинг биринчи жамоасига ўтди. Шу тариқа Пулишич асосий жамоада 127 та ўйин ўтказиб, 19 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилди.

    2019 йилнинг январида Кристиан 64 миллион евро эвазига Лондоннинг «Челси» клубига ўтди. «Кўклар»нинг ҳозирги устози Фрэнк Лэмпард футболчини қадрлайди ва унга катта умид билдирмоқда. Америкалик жароҳатлар туфайли ҳозирча ўзининг салоҳиятини тўлиқ ишга сололганича йўқ. Бироқ Лондонда унга худди АҚШдаги каби катта ишонч билдирилади. Пулишич замонавий АҚШ терма жамоасининг энг ёрқин вакилларидан биридир. Бугунги кунга қадар вингер терма сафида 34 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган. Шубҳасиз, уни Европа ва ватанида яхши келажак кутмоқда.

    Жованни Рейна

    Ёши: 18

    Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

    Клуби: «Боруссия Д»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рейна Америка футболининг Европадаги энг катта умиди ҳисобланади. Йигитча атиги 18 ёшда, аммо у аллақачон «Боруссия Д»нинг асосий ўйинчиларидан бири. У ҳозирда Германия клуби сафида доимий ўйин амалиётига эга бўлиб келмоқда. Фаолиятини «Нью-Йорк Сити» бошлаган Жованни 2019 йилнинг ёзида эркин агент сифатида «Боруссия»га кўчиб ўтади. Ҳозирда Рейна Дортмундда жуда қадрланади. Яқиндагина клуб Жованни билан шартномани 5 йилга узайтирди. Бу эса «арилар»нинг унга узоқ вақт давомида умид қилаётганини англатади. Бу ўз навбатида унга АҚШ терма жамоасига йўл очиб беради.

    Рейна ўз мамлакатининг асосий жамоасидаги дебютини 12 ноябрда ўтказди (1 та гол ҳам урди). Бундеслигада ҳам ярим ҳимоячи мунтазам равишда самарали ҳаракатлари билан ажралиб туради. Европада Жованнини топ-клублар кузатишни бошлаб юборган. Аммо Рейна ҳозирча жамоасини ўзгартирмагани маъқул. Боиси Дортмунд ёш футболчиларни қандай қилиб ривожлантириш ва уларни кейинги босқичга олиб чиқишни яхши билади.

    Уэстон Маккенни

    Ёши: 22

    Позицияси: марказий ярим ҳимоячи

    Клуби: «Ювентус»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Уэстон Маккенни «Даллас» академияси битирувчиси ҳисобланади. Уэстон 7 йилини ушбу клуб академиясида ўтказди. Аммо бу вақт ичида ярим ҳимоячи Техаснинг асосий жамоаси сафида битта ҳам учрашув ўтказмади. Шунга қарамай, ёш ярим ҳимоячи Европага йўл олди. 2016 йилнинг июль ойида Маккенни «Шальке-04»га эркин агент сифатида қўшилди. Академиядаги бир мавсумдан сўнг Уэстон асосий жамоага ўтказилди. Америкалик немис клуби таркибида 91 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

    2020/21 йилги мавсум бошланишидан олдин эса «Ювентус» Маккенини сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олди. Футболчига эса омад кулиб боқди – у «Шальке-04»ни узоқ давом этадиган инқироз бошлаган бир пайтда тарк этди. Эҳтимол, Германияда ярим ҳимоячи ривожланишдан тўхтаган бўлиши мумкин эди. Италияда унинг олдида янги имкониятлар очилмоқда, Андреа Пирло ҳам уни мунтазам равишда майдонга туширмоқда. «Ювентус»да Маккеннига ривожланиш учун барча имкониятлар мавжуд. Бундан ташқари, Уэстон АҚШ миллий терма жамоасининг ўйинчиси ҳисобланади (19 та ўйин, 6 та гол).

    Юнус Мусо

    Ёши: 17

    Позицияси: ўнг қанот ярим ҳимоячиси

    Клуби: «Валенсия»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Мусо ушбу рейтингнинг энг ёш вакили. Йигитча ҳали 18 ёшга тўлмаган бўлса-да, аллақачон «Валенсия»нинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланади. Юнус Нью-Йоркда туғилган, бироқ болалиги Италияда ўтган ва ўша ерда футбол сир-асрорларини ўрганган. 2012 йилда эса вингер Англияга йўл олади ва «Арсенал» академиясига қабул қилинди. «Канонирлар» асосий таркибида бирон марта ҳам ўйин ўтказмаган америкалик шундан сўнг, 2020 йилнинг 1 августида «Валенсия»га кўчиб ўтди.

    2020 йил Юсуфнинг фаолиятидаги энг омадлиси бўлди. У ушбу йилда ўзининг профессионал футболдаги дебют ўйинини ўтказди ва гол урди. Шунингдек, у 2020 йилда ҳар бир футболчи орзу қиладиган нарсага эришди – у ўз мамлакати терма жамоасига чақирилди. Бу йигитча янги босқичларга чиқиш учун улкан имкониятларга эга. Мусо 17 ёшида дунёнинг энг кучли жамоалари ҳисобланмиш «Барселона», «Атлетико» ва «Реал» каби жамоаларга қарши ўйнамоқда.

    Бошқа мақолалар: 

    • Омад ҳамиша ҳам келавермайди. Зинедин Зиданнинг «Реал»даги «қора» кунлари ҳақида
    • Мессига 33 млн евро мукофот, Неймар билан судлашув ва янги трансферлар учун маблағ. «Кўк-анорранглилар» устида қора булутлар айланаётгани ҳақида
    • «Бавария», ПСЖ, «Реал», «Барселона» ва манчестерликлар. Дунёнинг энг қиммат клублари
    • Ди Стефано, Зидан, Рамос ва Роналду. «Реал» тарихидаги энг яхши футболчилар ҳақида
    • Бир йилга кечиктирилган Токио Олимпиадаси ўтказиладими? Агар ўтказилса, қандай?
    • Келажак элитаси: Чемпионлар Лигасида тўп сурадиган энг қиммат ёш футболчилар
    • Салоҳ, Мане ва Фирминодан иборат ҳужум учлигини парчалаган «Ливерпуль»нинг янги қаҳрамони Диогу Жота ҳақида
    • Яхши от кейин чопади. «Қариган» чоғида порлаган таниқли футболчилар

    26.11.2020, 11:04   Изоҳ (0)   23831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марадонанинг ўлими сабаб Аргентинада 3 кунлик мотам эълон қилинди

    26.11.2020, 10:03

    ЕЧЛ. «Реал» бир ўйинчи кам қолган «Интер»ни таслим этди, «Бавария» муддатидан аввал 1-ўринни қўлга киритди

    26.11.2020, 03:36

    ЕЧЛ. «Ливерпуль» ўз майдонида «Аталанта»га ютқазиб қўйди, «Аякс» ва «Порту»да ғалаба

    26.11.2020, 03:28

    ЕЧЛ. «Манчестер Сити» плей-офф йўлланмасига эга чиқди, «Боруссия М» «Шахтёр»ни йирик ҳисобда енгди

    26.11.2020, 01:45

    «Онам мени энг зўри деб ҳисоблайди. Мен эса ҳеч қачон у билан баҳслашмайман». Афсонавий Диего Марадона ҳаётидаги энг машҳур иқтибослар

    26.11.2020, 00:09

    Диего Марадона 23 йил аввал футбол билан хайрлашганди, бугун эса... Аргентиналик даҳонинг сўнгги учрашуви

    25.11.2020, 23:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.