• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Диего Марадона 23 йил аввал футбол билан хайрлашганди, бугун эса... Аргентиналик даҳонинг сўнгги учрашуви

    Марадона профессионал футболдаги сўнгги расмий ўйинини 1997 йилнинг 25 октябрида ўтказганди. Роппа-роса 23 йил-у 1 ой вақт ўтгач, афсона бу дунё билан ҳам хайрлашди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Унинг сўнгги ўйини ҳам оддий бўлмади. «Бока Хуниорс» Буэнос-Айреснинг «қонли дерби»сида «Ривер Плейт»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Диего ўша ўйиннинг иккинчи бўлимида жароҳат олади ва ўз ўрнини Хуан Роман Рикельмега бўшатиб беради. Беш кундан кейин даҳо фаолиятини якунлаганини маълум қилади.

    Бироқ ушбу материал марҳумнинг сўнгги расмий ўйини ҳақида эмас, балки, хайрлашув учрашуви ҳақида бўлади.

    Бутсаларини михга илган Марадона ўзини бошқа йўналишларда синаб кўрди: ЖЧ—1998 да шарҳловчилик қилди, спортга оид дастурларда экспертлик билан шуғулланди, китоб ёзди, Ливия терма жамоасига маслаҳатчи бўлди.

    Ва, албатта, турли можароларга ўралашиб ҳам юрди. 1999 йилнинг бошида Марадона «Бока» мухлисларига одобсиз қўл ҳаракатини кўрсатган «Расинг» футболчиси Диего Латоррени калтаклашга ваъда берди, ўша йили Кубада наркотик моддаларга мойилликдан даволанди, 2000 йилнинг январида эса гипертоник кризис ва юрак аритмияси сабаб Уругвайдаги шифохонага ётди. Унинг қонидан наркотик моддаси топилди, натижада Диего Уругвай суди олдида жавоб берди. Жазодан қутулиб қолишга муваффақ бўлган Мардона яна Кубага жўнаб кетди ва ўша ердаги ёпиқ клиникада даволанди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    2001 йилнинг 10 ноябрида эса футбол олами бир неча йил интизорлик билан кутган воқеа содир бўлди — Буэнос-Айресда Диего Марадонанинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Ўша куни томошабинлар билан лиқ тўлган «Ла Бомбонера» стадионида Аргентина терма жамоаси Жаҳон терма жамоасини 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Кун қаҳрамонининг ўзи ҳар бир жамоа сафида бир бўлимдан ҳаракат қилди. Жаҳон терма жамоаси сафида Лотар Маттеус, Христо Стоичков, Эрик Кантона, Давор Шукер ва Рене Игита каби афсоналар ҳаракат қилганди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Аввалги жисмоний формасидан асар ҳам қолмаган Диего учрашувда иккита пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда дублга эришди. Унинг 30 метр масофадан йўллаган зарбасини эса Игита қайтаришга эришди. Ҳа, Рене бу ишни «чаён» услубида амалга оширганди.

    Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда «Бока» мухлислари пиротехника воситаларини ёқа бошлади ва ўз кумирини исмини айтиб ҳайқирарди. Марадона ҳиссиётларини жиловлай олмади: у йиғлаб юборди, учрашув иштирокчилари уни елкаларида кўтарган ҳолда, олқишлар қуршовида кийиниш хонасига кузатиб қўяди.

    Ўша вақтда бутун стадион йиғларди, ўз афсонасини кузатиб йиғларди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    20 дақиқа ўтгач Диего майдонга қайтди ва хайрлашув хатини ўқиб эшиттирди:

    «Мен хато қилдим ва бунга яраша жазо олдим. Тўпни булғаш мумкин эмас! Мен бу ўйинни шу қадар узоқ вақт кутдим. Мана у ҳам тугади. Қизим ва отам номидан барчангизга миннатдорчилик билдираман...». Шу гаплардан кейин Марадона яна йиғлаб юборди.

    Бутун стадион қўшиқ куйлаган вақтда болалар ҳам кўз ёшларини тийиб тура олмади. Марадона мухлисларга жўр бўлиб қўшиқ куйлади.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Аргентина ўз қаҳрамонини шу тариқа кузатганди.

    Бугун эса бутун дунё аргентиналик даҳо билан видолашди. Хайр, Қирол! Алвидо, футбол эталони!

    Манба

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    25.11.2020, 23:40   Изоҳ (0)   35123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Диего Марадона 60 ёшида вафот этди

    25.11.2020, 21:34

    Майк Тайсон ва Рой Жонс ўзаро жангдан қанча миқдорда пул ишлаб олиши маълум бўлди

    25.11.2020, 21:13

    Пушкаш—2020. ФИФА йилнинг энг чиройли голига даъвогарларни эълон қилди (видео)

    25.11.2020, 20:01

    Суперлига. «Бунёдкор» бир ўйинчи кам бўлиб ҳаракат қилган «Сўғдиёна»ни таслим этди

    25.11.2020, 19:02

    Суперлига. «Қўқон-1912» ўз уйида «Локомотив»га ютқазди, «Бухоро» сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди

    25.11.2020, 17:50

    Левандовскидан Роналдугача. The Best—2020 совринига даъвогар футболчилар маълум бўлди

    25.11.2020, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.