Mercedes-Benz компанияси EQC 4х4² электройўлтанламаси прототипи нималарга қодир эканлиги тасвирланган навбатдаги ролик билан бўлишди. Бу сафар автомобиль вейкбординг бўйича жаҳон чемпиони ёрдамида сув босган ҳудудда синовдан ўтказилди, деб хабар беради Motor.
Эълон қилинган видеороликда электройўлтанламас концепти тошлоқ ерлар бўйлаб ҳаракатланган. Автомобиль маршрутидан кўл бўйлаб ҳаракатланиш ҳам ўрин олган. Ҳаракат давомида электрокроссовернинг 20 дюймли ғилдираклари тўлиқ сув остига кириб кетган. Бироқ йўлтанламас портал ўқларга эгалиги ҳамда ер ва йўлтанмалас орасидаги баландлик 293 миллиметрга қадар узайтирилгани сабаб бу моделнинг соатига 100 километр тезликда ҳаракатланишига халақит қилмаган. Концерн вакилларининг сўзларига кўра, EQC 4х4² чуқурлиги 400 миллиметрга етадиган кечувлардан ўтишга қодир.
Реклама ролигини суратга олишга янада кўпроқ динамика ҳосил қилиш учун унда вейкборд бўйича жаҳон чемпиони Санне Мейер ҳам иштирок этган. Спортсмен вейкбордини кроссовер орқасига боғлаган ва катта тезликда турли манёврларни амалга оширган. Шу орқали немис мутахассислар электромобилларни динамик бошқариш мумкинлигини исботлаб беришга уринган.
Mercedes-Benz EQC 4х4² капоти остидан 408 от кучига (762 Нм) эга электромотор, сиғими 80 киловатт/соатга тенг литий-ионли аккумулятор ўрин олган. Электрокроссовернинг барча ютуқларига қарамай, автомобиль серияли равишда ишлаб чиқарлмайди, балки концепт мақомида қолади.
Мавзуга доир: Фото: Mercedes-Benz компанияси 120 ёшда
Изоҳ (0)