Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-2 мавзесидаги қозонхонада авария ҳолати юзага келганлиги сабабли қатор манзилларда вақтинча иссиқлик таъминоти узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
ТТЗ-2 мавзеси:
- Кўп қаватли - 1, 2, 7, 8 ва 9-уйлар;
- 5-ётоқхона.
- Кўп қаватли - 1, 3, 5-уйлар.
- Кўп қаватли - 469, 471, 473, 475, 477 ва 479-уйлар;
- 504-сонли Мактабгача таълим ташкилоти;
- 248-сонли мактаб;
- 6-сонли Оилавий поликлиника.
Туман ҳокимлиги юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Тошкентнинг Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келганлиги сабабли қатор аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб бериш тўхтатилганди. 21 ноябрь куни эса Чилонзор туманининг бир қисми тармоқда юзага келган носозлик сабаб иссиқлик таъминотисиз қолган.
Изоҳ (0)