Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 2020 йил 19 ноябрда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилган.
Бошқарманинг Telegram-каналида эълон қилинган видеода 19 ноябрда Оқдарё туманидаги М-37 автомобиль йўлида MAN юк машинаси ортидан келаётган Isuzu юк автомобилининг оралиқ масофани сақламагани ва тезликни оширгани оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Тахминан 15:00 ларда «Тошкент—Бухоро» йўналиши бўйича трассанинг 24–25-километрларида ҳаракатланган Isuzu MAN’га бориб урилган, оқибатда ҳайдовчи ва унинг ёнидаги икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Муолажаларга қарамай, иккала йўловчи ҳам шифохонада вафот этган.
Аввал Самарқандда туркиялик ҳайдовчи уриб юборган маст пиёда ҳалок бўлгани, Пастдарғомда Cobalt ҳамда Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этгани, Самарқандда Lacetti юк машинасига урилиши оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)