Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Twitter ижтимоий тармоғи маъмурияти амалдаги президент Дональд Трампнинг фикридан қатъи назар, АҚШ президентининг @POTUS расмий аккаунтини инаугурация куни Жо Байденга ўтказмоқчи, деб хабар бермоқда The New York Post.

Фото: «Huffpost.com»

Фото: «Huffpost.com»

«Twitter 2021 йил 20 январда Оқ уйнинг институционал аккаунтларини ўтишини қўллаб-қувватлашга фаол тайёрланмоқда», – деди ижтимоий тармоқ вакили.

@VP (вице-президент), @FLOTUS (АҚШнинг биринчи хоними), @whitehouse (Оқ уй) каби бошқа ҳукумат аккаунтлари ҳам Байден маъмуриятига ўтказилади.

Трамп маъмуриятининг мавжуд хабарлари АҚШ Миллий архивлар ва ёзувлар маъмурияти томонидан архивланади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайлови 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтди, овозлар бир неча кун давомида ҳисоблаб чиқилди, 7 ноябрь куни АҚШнинг йирик ОАВлари сайловда Байден ғалаба қозонганини маълум қилди. Дональд Трамп эса мағлубиятни тан олмади ва сайлов бўйича судга мурожаат қилишини билдирди. У сайловлар қонунбузарликлар билан ўтган деган фикрда, шунингдек, сайловларда мамлакат конституцияси бузилганини айтган.

Пенсильвания суди Трампнинг Филадельфиядаги сайловларида қонун бузилишлари қайд этилгани бўйича даъвосини рад этди. Кейинроқ Байден ҳокимиятни топширишдан бош тортаётган Трамп маъмуриятини судга бериши мумкинлигини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар