Футбол бўйича Испания чемпионатининг 10-турида «Реал» 21 ноябрь куни «Вильярреал» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Мариано Диас мадридликларни олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакилларида бир қатор имкониятлар юзага келди, бироқ биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлимни майдон эгалари қатор ҳужумлар билан бошлади. Ана шундай ҳужумларнинг бири пенальти билан якун топди. 11 метрлик жарима жарима зарбасини Херар Морено муваффақиятли ижро этди. Сўнгги дақиқалар «сариқ сув ости кемаси»нинг устунлигида ўтди, бироқ мезбонлар қатор ҳужумлардан унумли фойдалана олмади.
«Реал» 17 очко билан 4-ўринда қолди. «Вильярреал» эса 19 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Ла Лига
10-тур баҳси
21 ноябрь, шанба
«Вильярреал» — «Реал Мадрид» 1:1
Голлар: 0:1 – 2 Мариано Диас, 1:1 – 76, пенальти Херар Морено.«Вильярреал»: Асенхо, Альбиоль, Пау Торрес, Марио Гаспар (Пеня, 89), Педраса (Пино, 61), Тригерос (Эступиньян, 61), Парехо, Иборра, Мойсес Гомес (Кубо, 89), Бакка (Чуквуэзе, 61), Херар Морено.
«Реал Мадрид»: Куртуа, Менди, Варан, Начо, Карвахаль, Эдегор (Иско, 65), Кроос, Васкес, Модрич, Азар (Винисиус Жуниор, 65), Мариано Диас (Асенсио, 85).
Огоҳлантиришлар: Начо (68), Пино (90), Кроос (90+3).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)