Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Германиянинг Transfermarkt портали Евро—2020 мусобақасида иштирок эта олмайдиган энг қиммат футболчилар рейтингини эълон қилди.

Рейтингни Словения терма жамоаси ва «Атлетико» дарвозабони Ян Облак бошқариб бормоқда. Облак трансфер қиймати 90 миллион еврога баҳоланган. Кейинги ўринлардан Норвегия форварди Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д») ва Сербия ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич («Лацио») жой олган.

Кучли ўнликдан тўрт нафар Сербия терма жамоаси ўйинчиси ўрин олди.

Евро—2020 мусобақасида иштирок этолмайдиган энг қиммат футболчилар:

  1. Яна Облак (Словения) — 90 миллион евро
  2. Эрлинг Ҳоланд (Норвегия) — 80 млн евро
  3. Сергей Милинкович-Савич (Сербия) — 65 млн евро
  4. Миралем Пьянич (Босния ва Герцеговина) — 50 млн евро
  5. Мартин Эдегор (Норвегия) — 45 млн евро
  6. Филип Костич (Сербия) — 32 млн евро
  7. Костас Манолас (Греция) — 32 млн евро
  8. Никола Миленкович (Сербия) — 28 млн евро
  9. Мараш Кумбула (Албания) — 25 млн евро
  10. Лука Йович (Сербия) — 25 млн евро

Фото: Transfermarkt

Фото: Transfermarkt

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар