• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Россиядаги банкни бузган сурхондарёлик дастурчи Ўзбекистонда муаммога айланган сочи, интернет тезлиги туфайли ватанга қайта олмагани ҳақида (видео)

    «Дарё» интернет-нашри 2018 йилда «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида Москвадаги йирик компанияда ишлаб келаётган ўзбекистонлик дипломсиз дастурчи Акмал Кадиров билан суҳбатлашганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айни кунларда Тошкентда фаолият юритаётган Акмал Кадиров «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга катта интервью берди.

    У суҳбат давомида Россиядаги банкни қандай қилиб бузгани, соч ва соқоли ўсгани учун Ўзбекистонда паспорт олишда кўплаб муаммоларга дуч келгани, Россияда ва Ўзбекистондаги интернет тезлиги билан боғлиқ вазиятлар ҳақида гапириб берди.

    Россиядаги банкни ўзимни синаб кўриш учун бузганман

    Бу воқеа энди мактабни битирган вақтларимда бўлган. Тахминан 2006 йиллар эди. Дастурчилар энди ишни бошлаган вақтларда негадир бузғунчиликни яхши кўришади. Ўқувчиларимнинг ҳам биринчи берадиган саволи «Акмал ака, менга бузишни ўргатинг», бўларди. Мисол учун, ора-ярим қайсидир ташкилотнинг сайтини хакерлар бузишибди деган маълумотлар чиқади-ку.

    Ўша вақтларда хавфсизлик деган нарса деярли йўқ эди. Дўстим жуда машҳур қўшиқчининг сайтини тайёрлаб берган эди, бошқа бир дастурчи ўша сайтни бузиб, аёл хонанданинг расми ўрнига маймуннинг расмини жойлаб қўйганини ҳам кўрганмиз. Шунақа давр эди. Дастурчилар жуда кўп қитмирлик қилишар эди.

    Дўстларимиз билан Голливуд фильмларини эслаб ўтирганимизда улар «сен ҳам хакерсан-ку, зўрсан-ку, бирорта банкни бузиб кўрсат» деб қолишди. Қарасам, Россиянинг Омск шаҳрида жойлашган бир банкнинг қўриқлаш тизими бироз кучсизроқ экан. Бирдан ўша банк тизимига кириб кетдим. Очиғи пул ўғирлаш ниятим бўлмаган, шунчаки «шу ишни қила оламанми, йўқми», дея ўзимни синаб кўрмоқчи бўлганман, холос.

    Пул олганим билинмасин деб 300 доллар олганман. Ўртоқларим кетганидан кейин менда катта қўрқув бошланган. «Бугун келиб олиб кетишади, эртага келишади», дея уч кун қўрқиб юрганман. WebMoney деган дастурга пулни ўтказиб олган эдим. Бу дастурни Омск, Москва ва Тошкентдан кузатишаётганини кўрганман. Буни кўриб «халқаро иш қилдим, жиноят қилдим», деб жуда қўрқиб қолганман.

    Бироздан сўнг ўша банкнинг бошқарувчиси ёзиб қолди. «Банкдан пул ечиб олибсан, ёшинг нечада», деди. Унинг раҳмини келтириш учун «12 ёшдаман», дедим. «Шу ишга ақлинг етиб, 12 ёшда банкни бузган бўлсанг, мен унда тўққиз ёшдаман», деб ёзди.

    У мени жазоламаслиги учун банкни қандай бузганим, банк хавфсизлик тизимида қандай камчиликлар борлиги ҳақида ҳамма нарсани унга тушунтирдим. Шундан сўнг у олган 300 долларимни қайтаришим эвазига менга жиноий иш очмаслигини айтди. Олган пулимни жойига қайтариб қўйганман.

    Шундан кейин ҳалол яшашга ҳеч нима етмаслигини тушунганман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда соч ва соқолим ўсгани сабаб паспорт ололмаганман…

    Бошқаларга ўхшамаганингиздан кейин муаммолар ҳам бўлиб турар экан. Сочим ҳеч кимга халақит бермаса керак, аммо айнан шуни баҳона қилиб менга паспорт беришмаган. Бу воқеа Россияга кетишимдан олдин бўлган.

    «Соч-соқолингни олиб келмасанг, паспорт бермаймиз», дейишган. Тасаввур қилинг, мен доим соч ва соқолимни ўстириб юраман, соч ва соқолимни олиб расмга тушсам, кейин Россияда муаммоларга дуч келардим. Паспорт керак эмас, деб Россияга кетдим. Бир йилдан сўнг эса яна қайтишга мажбур бўлдим. Ўша вақтларда чегаралар жуда муаммоли эди. Янги паспортни таниш-билиш қилмасдан олиш ҳам жуда қийин эди. Нима сабабдан паспорт олиш учун ташқи кўринишимни ўзгартириб келишим керак-да, кейин кўчада паспортим билан солиштирган вақтида ҳеч ким мени танимаслиги керак? Хуллас сочимни олиб, таниш-билиш қилиб, бир амаллаб бир ой деганда паспортимни олганман. Россияга қайтиб борганимдан кейин роса муаммо қилишган. Божхонада ҳам айнан шу туфайли жуда кўплаб муаммоларга дуч келаман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Интернет тезлиги Россияга қўл силтамаслигимнинг ягона сабаби эди

    Муҳожирликда сиқилган, қийналган вақтларингиз бўлади-ку, «эй бўлди, қайтдим ватанимга», деган вақтларимда мени Россияда фақатгина интернет тезлиги ушлаб қолган.

    2013 йилда Ўзбекистонда қайсидир компаниядан 600 долларга 512 килобит, 1 мегабит ҳам эмас, интернет сотиб олардик. Энди тасаввур қилинг, ўша вақтда Россияда ишхонамизда 1 гигабитга яқин тезликдаги интернетда ишлардик. Биринчи марта борганимда у тезликни кўриб, жинни бўлиб қолишимга оз қолган.

    Ўзбекистонга келиб, интернет улатиш учун компанияларга борганман. Қўлимда пул, компаниядагилар бемалол компьютерининг чангини артиб ўтирибди. «Бугун ишлай олмаймиз, ҳисобчимиз қаергадир кетган», дейди. Эртаси кун борганингизда «Ҳисобчимиз мажлисда», дейди. Ундан кейинги кун эса «Компьютеримни устага олиб боришим керак, ишламаяпти», деб баҳона қилишади. Ёнида эса бир қанча бошқа компьютерлар турган бўлади. Бу Сурхондарёда бўлаётган воқеа, хуллас, икки ҳафталар ўтгандан кейин сўкиниб, танишларни ишга солиб, пулини ҳам тўлаганимиздан кейин интернет ўтказиб беришди. СССРдан қолган одат бор, яъни тепадан босим қилмагунингизча ҳеч ким ишини қилмайди. Бўлмаса, пул беряпсиз, сиз уларга мижоз бўляпсиз, аммо бунинг уларга умуман қизиғи йўқ.

    Фақат Сурхондарёда шунақами деб ўйладим, аммо Тошкентда ҳам худди шу аҳвол экан. Икки ҳафталарда асаббузарликлар ва югур-югурлардан сўнг интернет улаб беришди. Яқинда TPS’нинг интернет улаб беришини роппа-роса бир ой-у икки кун кутдим.

    Худди шу ҳолат бўйича Россияда вазият қуйидагича: Россиядан 50 минг долларга уй сотиб олдим. Уй олишим ҳам қизиқ бўлган. Ўша вақтда Тошкентдан пропискангиз бўлмаса, уй ололмас эдингиз. Россияда эса бир тийин тўламасдан, ҳаттоки фуқаролигим бўлмай туриб, ипотека кредити асосида уй сотиб олганман.

    Ўша ҳали охиригача таъмирланмаган уйимда кичикроқ компанияга телефон қилсам, «Ҳозир ярим соатда интернет қўйиб берамиз», дейишди. «Ахир уйимда ҳеч нима йўқ, кабел йўқ, Wi-Fi роутер йўқ» десам, «Шарт эмас, роутерни ўзимиз совға қиламиз» дейишди. Бугун якшанба, бироз кеч бўлиб қолди дейишимга қарамасдан уйимга келиб, ярим соат ичида интернет улаб кетишди. Хуллас, ишимни аъло даражада ҳал қилиб беришди ва пулимни олишди.

    18.11.2020, 18:25   Изоҳ (0)   60468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Huawei ўзининг Honor бренди сотилганини расман эълон қилди

    18.11.2020, 09:06

    «Бозорни эгаллаши мумкин». Эксперт «ВКонтакте»нинг Ўзбекистондаги истиқболлари ҳақида

    18.11.2020, 07:45

    Жанубий Кореяда 2024 йилга бориб янги супер тезликка эга транспорт воситаси пайдо бўлади

    17.11.2020, 13:47

    Samsung «ақлли» мониторларни тақдим этди. Уларга компьютер улаш шарт эмас

    17.11.2020, 09:40

    Instagram’да «ўз-ўзидан йўқолиб қоладиган» хабарлар функцияси пайдо бўлади

    16.11.2020, 19:46

    Starlink’нинг илк фойдаланувчилари уни совуқ ҳаво ҳарорати ва қорли шароитда синовдан ўтказди. SpaceX’нинг сунъий йўлдош интернети бўрон вақтида ҳам йўқолмаган

    16.11.2020, 09:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.