Ўзбекистонда энди доимий ва вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотномани онлайн олиш мумкин, дея хабар бермоқда Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Таъкидланишича, эндиликда ички ишлар бўлимларига бориб, навбатда кутиб оладиган маълумотномани Ягона портал (my.gov.uz) орқали олиш имконияти яратилди.
Қайд этилишича, Ягона порталда «Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома» хизматини танлаб, маълумотномани онлайн тарзда олиш мумкин.
Қайд этилишича, хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддат ичида тақдим этилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда «прописка»ни онлайн расмийлаштириш имконияти яратилганди.
Изоҳ (0)