Испаниянинг Мадрид шаҳри марказида жойлашган Amazon логистика омборидан iPhone ўғирланишида иштирок этган бутун жиноий синдикат очилди. Компаниянинг 5 та ходими тизимни жуда оддий йўл билан алдашга уринган, деб ёзади «IXBT».
Улар шунчаки iPhone 12 қутиларининг ичига смартфон ўрнига бошқа нарсани жойлаштирган. Бу каби тизим қанча вақтгача ишлагани маълум эмас. Аммо етказилган зарар ярим миллион еврога тенг. Яъни ўғирланган смартфонлар сони 400 га яқин.
Гумонланувчидан топилган ашёлар орасида ўғирланган 10 та iPhone 12 ва IMEI рақамлари бўлган кўплаб рисолалар мавжуд. Яширин видеокузатув тизими жиноий гуруҳ аъзолари сонини аниқлашга ёрдам берди. Бу воқеага асосан ички текширув вақтида смартфон қутиларининг массаларида катта фарқ аниқланганидан кейин эътибор қаратилган.
Шунингдек, гумонланувчилардан бири ўз ихтиёри билан полицияга хабар берган, иккинчиси эса иш жойида ҳибсга олинган. Қолганлари иш вақтидан ташқарида қўлга туширилган. Беш нафар ходимнинг барчаси аллақачон Amazon компаниясидан ишдан бўшатилган бўлиб, улар тез орада судга тортилади.
Изоҳ (0)