Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги қишлоқ хўжалиги раҳбари 58 ёшли ўзбекистонлик эркакни қул сифатида ишлатиб келгани фош этилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар қилган.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

«Ақтўбеда қишлоқ хўжалиги раҳбарининг 58 ёшли ўзбекистонлик эркакка қулдек муомала қилгани, унинг ҳужжатларини тортиб олиб, қўрқитгани ва бир йил давомида маош тўламай ишлатиб келгани аниқланди ва гумонланувчи полицияга олиб келинди», – деган Tengrinews’га берган интервьюсида Қозоғистон ИИВ ахборот хизмати ходими Камил Галиев.

Жабрланувчи оғилхонада яшаган, қорамол боққан ва чорвачилик хўжалигининг бошқа ишлари билан шуғулланган.

Нашрнинг қайд этишича, ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 128-моддаси (одам савдоси) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Сентябрда Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олингани, августда эса икки кишини 2013 йилда Қозоғистонда қурилишда ишлашга мажбур қилган қидирувдаги сурхондарёлик эркак қўлга тушгани хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар