Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида шахсий машинасини ходимига ювдирган поликлиника бўлим мудираси 1 миллион 115 минг сўм жаримага тортилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Маълум бўлишича, Тўрткўл туманидаги 2-сон поликлиника бўлим мудираси Е.Б. иш вақтида шу поликлиникада фаррош бўлиб ишловчи К.Г.га ўзининг Nexia 3 автомобилини ювдирган. Воқеа акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, мудира жаримага тортилган.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, мудира Меҳнат кодексининг 177-моддаси 2-қисми талабларини бузган. Унда иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмаслиги белгиланган.

Шу сабабли туман Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори мудирани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг  5 баравари (1 миллион 115 минг сўм) миқдорида жаримага тортган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди