Нью-Йоркда 2012 йилда 67 нусхада ишлаб чиқарилган BMW М3 CRT моделларидан бири сотувга қўйилди, деб хабар беради CARakoom.
М3 CRT — бу чекланган нусхада ишлаб чиқарилган тўрт эшикли М3 GTS нинг купе варианти ҳисобланади. Унинг конструкциясида углерод толадан кенг фойдаланилган, шу сабабли номидан CRT (Carbon Racing Technology) ўрин олган. Углероддан бу каби фойдаланиш BMW муҳандисларига ортиқча 70 килограммдан қутулиш имконини берган.
Қолган ўзгаришлар қаторидан — унга анча самарали тормозлар, буюртма асосида яратилган 245/35 ва 265/35 шиналар «кийгизилган» 19 дюймли ғилдираклар ўрнатилган.
М3 CRT 444 от кучини тақдим этишга қодир 4,4 литрли модернизацияга учраган V8 атмосфера двигатели жиҳозланган. У моделнинг соатига 100 километр тезликка 4,4 сонияда эришишини таъминлайди, максимал тезлиги — 290 км/соат.
Сотувга қўйилган нусха Frozen Polar Silver, интерьери эса Melbourne Red рангида бўлиб, ўриндиғи ва руль чамбараги алкандара билан қопланган.
Машина аввалига 2012 йили BMW’нинг Италиядаги дилерлик марказига сотилган, бироқ у ерда рўйхатдан ўтказилмаган. Автомобилнинг биринчи эгаси уни 2016 йилда сотиб олган ва у АҚШга экспорт қилинган. Айни вақтга қадар у 804 минг километр йўл босган.
Изоҳ (0)