• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Тушунарсиз камарлар, ғалати ҳакамлик, коррупция ва лаёқатсиз раҳбарлар. Бокснинг ислоҳотларга муҳтожлиги ҳақида

    UFC модели ёрдам беради

    Ҳеч кимга сир эмаски, MMA нафақат оммабоплик борасида бокс билан тенглашибгина қолмай, балки бир неча йилдан бери ундан ошиб ҳам кетган. Боксни на 100 йиллик улуғвор тарихи, на ёрқин ва харизматик юлдузлар қутқариб қола оляпти. Ҳаммасини авж олган коррупция ва худди императорлик давридагидек тартиб барбод қилмоқда.

    Битта вазн тоифасида Жаҳон чемпионлари сони ўнтагача етиши мумкин, бу эса ўз навбатида жуда чалкаш ҳолатни келтириб чиқаради. Рейтингда номаълум боксчилар пайдо бўлиши, ҳакамларнинг шармандали қарорлари, буларнинг барчаси профессионал боксни тубсизликка олиб кетмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Агар яқин йилларда қандайдир ислоҳотлар амалга оширилмаса, барчаси жуда ёмон якун топиши мумкин. Худди шундай ҳолат Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA) билан ҳам рўй берди. Қанчалик оғир бўлмасин тан олиш лозим, ҳозирда деярли ҳеч ким ҳаваскорларнинг жангларини томоша қилмайди, Олимпия чемпиони мақоми эса фақат проф боксга ўтаётганда шартнома имзолашда ёрдам бера олади.

    Бокс ташкилотлари тугатилиши керак, у коррупция ўчоғига айланган

    Замонавий бокснинг асосий муаммоси, бу чемпионлик ташкилотлари. 1962 йилгача улар мавжуд эмас эди, чунки Жаҳон чемпиони ушбу юксак унвонга лойиқми ёки йўқ, бунга ҳеч ким шубҳа қилмасди.

    Ҳатто ўз вақтида Америкада шундай ибора юрган: «Оғир вазн тоифасидаги Жаҳон чемпиони машҳурлик борасида фақат АҚШ президентидангина қолади». Ва бу шунчаки оддий баландпарвоз гаплар эмас эди. Ҳозирда бу сўзлар фақат табассум ва носталгия туйғуларини келтириб чиқаради. Ҳатто мафия гуллаб-яшнаган даврда ҳам, Жаҳон чемпиони бўлишни истаганлар гангстерларни «рози қилиш» учун маълум рақибга мағлуб бўлиши керак эди, бироқ ўшанда ҳам бу даражада чалкашликлар бўлмаган.

    1962 йилда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ташкил топди, атиги бир йил ўтиб, Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), 1983 йилда эса Халқаро бокс федерацияси (IBF), беш йилдан сўнг Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) пайдо бўлади. Булар фақат асосий ташкилотлар бўлиб, кейинчалик кўплаб таниқли бўлмаганлари ҳам ташкил этилди.

    1962 йилгача 9 та вазн тоифаси мавжуд эди, бугун эса уларнинг сони 18 тага етган. Буларнинг барчасининг асосий сабаби катта миқдордаги пулни ўзлаштиришдир. Ушбу ташкилот раҳбарларининг ҳар бири промоутерлар билан «алоҳида» муносабатлари туфайли коррупцион можароларга дуч келган. Кўпинча рейтингларга жойлашган ўрнига муносиб бўлмаган боксчилар киритиларди.

    WBC президенти Хосе Сулаймон билан яқин алоқада бўлган Дон Кинг бу борада муваффақият қозонди, WBA йўналишида эса Кинг деярли бошқарувни ўз қўлига олиб бўлганди. Ушбу ташкилотдаги энг юқори ўринларни айнан унинг боксчилари эгаллаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Улардаги ҳокимият асосан, авторитар ва императорлик тизимини ёдга соларди. Яъни ҳокимият отадан болага ўтади. Аммо агар Жилберто Мендоса 33 йиллик WBA раҳбарлигидан сўнг унга маъмурий ишларда ёрдам бериб, кўп йиллар вице-президент бўлиб ишлаган ўғли Жилберто Хесусга топширган бўлса, WBC билан боғлиқ иш ва ҳокимият Хосе Сулаймондан унинг ўғли Маурисиога ўтказилгани бирон бир ташкилотни шу тарзда бошқармаслик кераклигига қўлланма бўла олади.

    Сулаймон WBC тизимига 1968 йилда қўшилган ва босқичма-босқич бошқарув тепасига кўтарилган. 1975 йилда у бир овоздан президент лавозимига сайланди. Танқидларга қарамай, Сулаймон ҳақиқатан ҳам бокс учун жуда кўп ишлар қилди. У бир қатор ислоҳотларни амалга оширди, улардан энг яхшиларини бугунги кунга қадар ҳам кўриш мумкин. Хосе қоидаларни ўзгартириб, жангчилар хавфсизлиги учун кўп иш қилди: у 15 раундлик жангларни бекор қилди, бокс қўлқопларига талабларни кучайтирди, допинг тизимини такомиллаштирди, «Тоза бокс» дастури эса бу борада том маънода инқилоб бўлиб хизмат қилди.

    Сулаймон полиглот бўлиб, у нақ 11 тилни билар эди, WBC чемпионлик жангларининг деярли ҳар бирини шахсан ўзи назорат қилган. Айнан унинг қўл остида Бутунжаҳон бокс кенгаши жаҳон боксидаги энг яхши ташкилот деб топилган, Сулаймон ўлимигача, яъни 40 йил давомида ушбу ташкилотга  раҳбарлик қилган.

    Ушбу мақомда ҳокимият унинг ўғли Маурисиога ўтди ва у атиги 5 йил ичида отаси ўн йиллар давомида қурган барча нарсаларни барбод қилди. Дарҳақиқат, Маурисио нафақат нўноқ раҳбар сифатида, балки ташкилотни шахсий бизнесига айлантириб юборган одам бўлиб ёдда қолди.

    Отасининг ўрнини эгаллаш ўрнига у оддий котиб бўлиб, фақатгина пул олиш билан шуғулланарди. Президент бўлганидан сўнг Сулаймон Рим Папаси билан ҳамкорлик шартномасини тузди ва бир неча маротаба кенгаш маблағларини турли черков тадбирларига сарфлаб юборди.

    Агар Хосе Сулаймон Кинг билан ишлаш ҳақидаги барча миш-мишлардан ўзини масофада сақлаган бўлса, унинг ўғли Оскар де ла Ҳоя билан очиқчасига бирга ишларди. Унинг жангчилари нафақат рейтингларда энг яхши жойларни эгаллар, балки улар учун махсус камарлар ва ҳатто вазн тоифалари жорий этиларди. Хосе даврида вақтинчалик чемпион унвони жуда камдан кам ҳолларда ижро этиларди, аммо унинг ўлимидан сўнг «таътилдаги чемпион», «кумуш», «олмос» ва «махсус» камарлар пайдо бўла бошлади. Мейвезер—Пакьяо жанги камарига WBC хўжайини платина ва зумрадни ҳам қўшмоқчи бўлди.

    «Бундай ўзгача жанглар учун зумрад ёки платина жуда мос келади. Ҳаммаси яқин ҳафталарда ҳал бўлади, биз бундай ажойиб воқеани эътиборсиз қолдиролмаймиз», – деганди Сулаймон.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Флойд Мейвзер Конор Макгрегор билан жанг қилганида Сулаймон WBC Money Belt’ни ўйлаб топди, бу эса ташкилотга 1 миллион долларга тушди. Ҳатто ўша пайтда (2015 йилда) жамоатчилик буюк функционер ўғлининг қобилиятига шубҳа билан қараганди, аммо маълум бўлишича, бу шунчаки «чигалёзди машқлари» экан. Сулаймоннинг сўнгги ихтироси эса коррупциянинг сўнги нуқтаси ва боксга алоқадор бўлган ҳар бир кишини тўғридан-тўғри масхара қилиш эди.

    WBC Franchise – уни биринчи бўлиб Оскар де ла Ҳоя компаниясининг асосий юлдузи Сауль Альварес (эндиликда собиқ, боксчи Golden Boy билан битимни бекор қилди) қўлга киритди.

    «Канело – барча чегараларни кесиб ўтган боксчи, у тарихдаги энг зўрлардан бири, шунинг учун у сайлов ҳуқуқи билан WBC чемпиони бўлади», – деганди Маурисио.

    Хўш, сайлов ҳуқуқи ўзи нима? Қисқа қилиб айтганда, WBC регламентига кўра, бу юқори натижаларга эришган ва уни сақлаб келаётган WBC йўналиши бўйича Жаҳон чемпионига кенгаш тайинлаши мумкин бўлган махсус унвон ва мақом.

    Буларнинг барчаси WBC ва ташкилот президентига бўлаётган танқидлар фонида содир бўлди. Танқидчилар қаторида Канелонинг шахсан ўзи ҳам бор эди. Бунга жавобан, Сулаймон Альварес учун махсус 70,3 килограммлик вазн тоифасини «ихтиро» қилди. Ушбу вазн тоифасида эса Канело бир қанча рақиблар, жумладан, Мигел Котто ва Амир Хонни мағлубиятга учратди.

    Шундан сўнг Василий Ломаченкога янги унвон берилди, енгил вазн тоифасида амалдаги WBC чемпиони мақоми эса Девин Ҳейнига ўтди. Шу тариқа Ломаченко ва Теофимо Лопес ўртасидаги жанг мутлақ Жаҳон чемпиони унвони учун кураш сифатида тақдим этилди, аслида эса бундай эмасди. Ҳатто Америка нашрлари ҳам Лопесни мутлақ Жаҳон чемпиони деб атаб, унинг ютуқларини Усик, Тэйлор, Ҳопкинс ва Кроуфордники билан тенглаштирди. Ҳозирда WBC чемпиони Девин Ҳейни ҳозирда нимани бошдан кечираётганини тушуниш мумкин. Ҳатто ғалаба қозонган Лопеснинг ўзи ҳам буларга дош бера олмади:

    «WBA ва WBC энг аввало боксни қўшимча камарлардан тозалаши керак. Уларнинг битта вазн тоифасида чемпионлар жуда кўп. Умуман олганда, бу бизга битта вазн тоифасида саккизта, ҳатто ўн иккита чемпионни беради. Бу эса  шунчаки кулгили.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жаҳон чемпиони унвони ҳозир аввалгидек қадрланмайди. Мен камарлар коллекциясини йиғишни истамайман, ҳамма нарсани кетма-кет ўзимники қилишни ҳам. Энг кучли боксчиларни мағлуб этишни хоҳлайман. Ҳозирда жуда кўп жаҳон чемпионлари бор, улар эса бу ролда бўлмаслиги керак, чунки уларда ҳақиқий унвони йўқ».

    Лопес мутлақо ҳақ. Бокс ташкилотларини тугатиш керак. Фақатгина Халқаро бокс федерацияси ўз мавқейини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, бу ерда вақтинчалик Жаҳон чемпиони унвонлари ҳам йўқ, аммо коррупция можаролари уни ларзага солган, бунинг натижасида у бутунлай тугатилиши ҳам мумкин эди.

    Қисқа қилиб айтганда, боксга UFC’даги каби бирлашган марказ керак: битта камар ва битта чемпион. Профессионал бокс учун бошқа альтернатив вариант йўқ.

    Ҳакамлар билан ишлашни янада кучайтириш керак. Шармандали қарор чиқарганларнинг лицензиясини умрбод бекор қилиш керак

    Боксдаги иккинчи муаммо (биринчисининг давоми сифатида) ҳакамлар масаласидир. Улар санкция берувчи ташкилотлар томонидан тайинланади, албатта, «ўз ишига тўғри» тарғиботчилар ёрдамида. Аввал фақат битта мамлакат очиқчасига ички ҳакамлик билан машҳур бўлган – Германия. Бундан ташқари, ҳамма нарса шунчалик равшан эдики, ҳеч ким уни шубҳа остига олмасди. Чемпионликка даъвогар боксчилар фақат умумий устунлик бўлган тақдирдагина, маҳаллий чемпионни очколар бўйича мағлуб этиш мумкинлигини яхши билар эди. Аммо бу ҳолатда ҳам ўз боксчисига ғалаба берадиганлар топиларди.

    Яқин вақтгача Америкада бундай нарсани тасаввур қилишнинг иложи йўқ эди. Мэнни Пакьяо ва Хуан Мануэль Маркес ўртасидаги 2011 йилнинг ноябридаги жангда филиппинлик жангчи жуда баҳсли ғалабага эришгани огоҳлантириш қўнғироғи бўлиб хизмат қилганди. Қўнғироқ Мэннинг Тимоти Бредлига қарши навбатдаги жангида ҳам чалинди. Бу сафар энди унинг фойдасига эмасди.

    Ўша пайтда промоутер Боб Арум ўзининг асосий юлдузини ташлаб кетаётгани аниқ бўлганди. Мэнни эса буни фақат 2017 йилга келибгина тушунади. Оскар де ла Ҳоянинг янги бош юлдузи Сауль Альвареснинг «ёввойи натижалари» ажралиб турарди. Дастлаб аёл ҳакамлардан бири Си Жей Росс қандайдир тарзда Канелонинг Флойд Мейвезерга қарши жангида дуранг натижа кўрди, аммо аслида Флойд рақибини катта устунлик билан мағлуб этганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иккинчи воқеа – Геннадий Головкинга қарши биринчи жанг, яна аёл ҳакам Аделаида Берд мексикаликнинг фойдасига 118-110 қўйди ва бу ҳатто Канелонинг мухлисларини ҳам ҳайратга солди. Иккала ҳолатда ҳам ҳакамлар Бутунжаҳон бокс кенгаши томонидан тайинланган ва шоу Оскар де ла Ҳоя томонидан олиб борилганди. Бунинг тасодиф эканлигига эса ишониш қийин.

    Сўнгги, даҳшатли воқеа – Василий Ломаченко ва Теофимо Лопес ўртасидаги юқорида айтиб ўтилган жанг. Ва яна аёл ҳакам Жули Лидерман (таниқли ҳакам Ҳаролд Лидерманнинг (марҳум) қизи). Унинг ҳисоб-китобларига кўра, жанг 119-109 натижаси билан тугаган, яъни Лопес 12 раунддан 11 тасида ғалаба қозонган, бу эса шунчаки шармандали ҳолат.

    Ягона назорат органи зарур. Фақат унинг ёрдами билан катта жангларни ташкил қилиш мумкин

    Яна бир жиҳат: ҳакамнинг рингдаги ишига эътибор. Кўпинча у жанг тизгинини йўқотади ёки тақиқланган зарбаларни кўрмай қолади. Баҳсли эпизодларнинг видеотакрорлари эса ягона нажотдир ва бу футбол, баскетбол, хоккей ёки теннисга қараганда анча муҳимроқ вазифани ўтайди. Агар юқорида номлари зикр этилган спорт турларида вазияти тўғрилаш мумкин бўлса, боксда эса бунинг имкони йўқ.

    Ягона марказни яратишда, спорт принциплари ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади, чунки бу ерда энг яхши боксчилар курашади, жанг эса 5-6 йиллаб кутилмайди. Пакяонинг Мейвезер билан жанги бунга яққол мисол бўла олади.

    Авваллари журналистлар билан 15 дақиқалик бир-иккита интервью улкан жангларни ташкил қилиш учун етарли бўларди. Мегажанглар қўшимча реклама қилинишга муҳтож эмас.

    Мисол учун, томошабин телевизорни ёқиши учун Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа кўп гапириши шарт эмас. Булар қаторига Сауль Альварес, Жермалл Чарло, Василий Ломаченко ва Жервонта Дэвис, Эррол Спенс ва Теренс Кроуфорд, Дмитрий Бивол ва Артур Бетербаев, Мэнни Пакьяо ва Майки Гарсияни ҳам қўшиш мумкин. Уларнинг аксарияти турли хил промоутерлар, телевизион шартномалар ва менежерларга эга.

    UFC ёки Bellator каби бошқариладиган корпусни яратиш буни осонлаштиради. Бажарилиши керак бўлган ягона нарса – жангчиларни телевизорга улайдиган функционерни топиш, шунда ҳамма фойда олади, мухлислар эса катта жангларга эга бўлади. Табиийки, бу ҳолатда ташкилот ўзига фойда келтирадиган мухлислар оқимини олади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Асосийси, бокс ташкилотлари ёки AIBA каби авторитар бошқарувга йўл қўймаслик. Ҳозир у ерда содир бўлаётган воқеалар, ҳаракатга бошлашга мажбур қилиши керак. Ташкилотнинг собиқ раҳбари Ву Чин Коу 11 йил давомида (2006–2017 йилгача) Маурисио Сулаймон ҳозирда фаол фойдаланаётган тамойилларга биноан қарор иш кўрди.

    Ишга киришиши билан қизиқарли нарсалар рўй бера бошлади: Чин Коу тушунарсиз реклама шартномаларини тузар, бу маблағларнинг бир қисми эса шунчаки йўқ бўлиб кетарди, кўп ўтмай у Лондон Олимпиадаси ўйинлар бошланишидан олдин иккита олтин медални Озарбайжонга 9 миллион долларга сотганликда айбланди.

    Лондон Олимпиадасида Озарбайжон боксчилари ҳақиқатан ҳам иккита медални қўлга киритишди, бироқ бронза. Чин Коу даврида ҳакамлар билан боғлиқ можаролар одатий ҳолга айланиб қолди. У ҳаваскор боксчиларнинг дубулғасини олиб ташлади, профессионал бокс тамойилларига биноан ҳакамликни жорий қилди ва профессионалларга ҳам Олимпиадада қатнашишга рухсат берди.

    Аҳвол шу даражага еттики, ҳаваскор боксни ҳатто Олимпиада ўйинлари дастуридан чиқариб ташламоқчи бўлишди. Фақатгина бокс афсоналарининг саъй-ҳаракати билан у сақлаб қолинди. Ушбу ҳикояга парадокс бағишлайдиган жиҳат Чин Коунинг Халқаро Олимпия қўмитасининг раҳбари бўлишига бир бахя қолганидир. 2013 йилда у Томас Бахнинг асосий рақобатчиларидан бири эди.

    Ҳозир AIBA бўлакларга парчаланиб кетган: трансляция рейтинглари деярли нолга яқинлашган, бокс бўйича Олимпия чемпиони мақоми эса 90 йиллар билан таққосланганда катта обрўга эга эмас. Боиси ўша даврларда Олимпиада чемпиони бўлиш, профессионаллар орасида Жаҳон чемпиони бўлишдан яхшироқ эди.

    Бугунги кунда Олимпиада чемпиони унвони, юқорида айтилганидек, бу промоутерлик компаниялари билан шартнома тузишда қўшимча (яхшироқ) шарт-шароитларни қўлга киритиш учун восита бўлиб қолган, холос.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    16.11.2020, 15:00   Изоҳ (0)   13416
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Келажак элитаси: Чемпионлар Лигасида тўп сурадиган энг қиммат ёш футболчилар

    16.11.2020, 14:03

    Факт: Манчини қўл остидаги Италия терма жамоаси 2 йилдан бери ютқазмаяпти

    16.11.2020, 13:00

    «Барселона» собиқ футболчиси Хавьер Маскерано фаолиятини якунлади

    16.11.2020, 12:00

    Франция ярим финалда, Португалия ва Англия курашдан чиқди. Миллатлар Лигаси сўнгги тури олдидан гуруҳлардаги вазият

    16.11.2020, 11:02

    «Реал» собиқ ҳужумчиси Мессининг Марадонадан кучлироқ эканлигини айтди

    16.11.2020, 10:13

    Миллатлар Лигаси. Англия сафарда Бельгияга имкониятни бой берди, Италия эса Польшадан устун келди

    16.11.2020, 03:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzcosmos ва Uzum “Ёш муҳандис” танловида совғалар топширди

    Ўзбекистон | 15 май, 12:00

    “Ўзгидромет” 16 майда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 май, 11:58

    Зеленский Ўзбекистонда туғилган сиёсатчини Туркияга элчи қилиб тайинлади

    Дунё | 15 май, 11:44

    Абдуқодир Ҳусанов Манчестерда қандай машина ҳайдайди? (видео)

    Спорт | 15 май, 11:36

    Исроил Ғазода янги қурилишлар бошлади (фото)

    Дунё | 15 май, 11:25

    Сабрина Жабборова бир умрлик ногиронга айлангани ҳамда ваъда қилинган уй берилмагани ҳақида гапирди

    Лайфстайл | 15 май, 11:13

    Литвада ишлаш учун рухсатнома олишда ўзбекистонликлар етакчи бўлди

    Ўзбекистон | 15 май, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.