• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Келажак элитаси: Чемпионлар Лигасида тўп сурадиган энг қиммат ёш футболчилар

    Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсуми гуруҳ босқичи ўз экваторига яқинлашиб бўлди. Шундай экан, аллақачон оралиқ натижаларни сарҳисоб қилиш, жамоалар ва уларнинг ижрочиларини баҳолаш мумкин. Демак, қуйида Европанинг энг нуфузли мусобақасида ўз клубларига ёрдам бераётган энг ёш (21 ёшгача) ва қиммат (Transfermarkt’га кўра) футболчилар ҳақида ҳикоя қиламиз. Уларнинг аксарияти эса аллақачон ўз жамоасининг ажралмас бир бўлагига айланган.

    Дарвозабон

    Кел Шерпен, «Аякс» (20 ёш, 2,2 миллион евро)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шерпен – «Эмен» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёш дарвозабон 2019 йилнинг июль ойида «Аякс» сафига келиб қўшилган. Ҳозирда Кел Амстердам клубидаги иккинчи дарвозабони мақоми учун жиддий кураш олиб бормоқда. Андре Онана жамоани тарк этгач у «Аякс»нинг асосий дарвозабонига айланиши кутилмоқда. Унинг Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритилгани ҳам бунга мисол бўла олади. Шундай экан, Кел эртами, кечми барибир Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

    Ҳимоячилар

    Нянзу Куасси, «Бавария» (18 ёш, 11 миллион евро)

    Фото: «Бавария» ФК

    Фото: «Бавария» ФК

    Куасси «Аякс»даги ҳамкасби сингари, ҳозирча ўз имкониятини кутмоқда. Француз ҳали «Бавария» сафида Чемпионлар Лигасида ўйин ўтказмади, бироқ бу турнир унга асло бегона эмас. Ўтган мавсумда футболчи ПСЖ сафида Чемпионлар Лигаси баҳсларида бир неча ўйинларда қатнашганди. Ахир бежизга унинг трансфер нархи 11 миллион евро эмас-ку. «Бавария» ҳимоячилари билан доимий равишда ғайриоддий нимадир содир бўлаётганини ҳисобга олиб, Куассининг тез орада ўз имкониятига эга бўлиши мумкинлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бундан ташқари, у эндигина 18 ёшда бўлишига  қарамай, ПСЖнинг асосий жамоасида нақ 905 дақиқа ўйнаган.

    Эрик Гарсия, «Манчестер Сити» (19 ёш, 20 миллион евро)

    Фото: Livesport

    Фото: Livesport

    Гарсия ёзги трансферлар ойнасининг бош қаҳрамонларидан бири бўлди. Ўзи тарбияланган «Барселона» ҳақиқатан ҳам ёш ҳимоячини ўз сафига қайтаришни хоҳлади. Бироқ якунда клублар келиша олмади, шунга қарамай, испаниялик футболчининг январь ойида ватанига қайтиш эҳтимоли юқорилиги айтилмоқда. Гарсия Чемпионлар Лигасининг амалдаги мавсумида битта ўйинда иштирок этди («Порту»га қарши ўйинда). Тўғри, Гвардиола уни Европанинг энг нуфузли мусобақасида кўп ҳам ўйнатаётгани йўқ, бироқ бу унинг (ҳозирча) салоҳиятига заррача ҳам шубҳа уйғотмаяпти. Кўпчилик мутахассислар буни футболчининг амалдаги шартномасини узайтиришни хоҳламаётгани билан боғламоқда. Эҳтимол, у «Барселона»да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлар.

    Рис Жеймс, «Челси» (20 ёш, 30 миллион евро)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жеймс Чемионлар Лигасида иккита ўйин ўтказди ва бир марта голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумдан бошлаб Фрэнк Лэмпард бу йигитни мунтазам равишда Еврокубоклар ўйинларига жалб этиб келади. Жеймс бор-йўғи ўтган мавсумда асосий жамоага қўшилган бўлишига қарамай, Премьер Лигада «кўклар»нинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. «Челси» ўз тарбияланувчисидан катта умидлар кутаётгани сезилиб турибди.

    Алфонсо Дэвис, «Бавария» (19 ёш, 80 миллион евро)

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    «Бавария»нинг чап қанот ҳимоячиси ўтган мавсумнинг том маънодаги юлдузига айланди. У «қизил машина» таркибида треблга эришди ва барча турнирлар, шу жумладан, Чемпионлар Лигасида ҳам жуда фойдали ҳаракат қилди (8 та ўйин 4 та голли пас). «Бавария» эса янги ва ёш юлдузига «совчилар» чиқмасидан у билан шартномани қайта кўриб чиқишга шошилди. Transfermarkt портали футболчининг қийматини бир йилнинг ичида 10 миллион евродан 80 миллион еврога кўтарди.

    Ярим ҳимоячилар

    Эдуардо Камавинга, Ренн (18; 50 миллион эвро)

    Фото: АP

    Фото: АP

    Ўтган мавсумда Камавинга «Ренн»ни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига олиб чиққан футболчилардан бири бўлди. Ҳозирча ярим ҳимоячи фақатгина битта ўйинда майдонга тушди. У жароҳати туфайли жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги қолган ўйинларида иштирок эта олмади. Худди шу сабабга кўра, у ички чемпионат баҳсларини ҳам ўтказиб юбормоқда. «Ренн» ҳозирча ўз тарбияланувчисига катта умид билдирмоқда. Гарчи, «қироллик клуби»нинг молиявий аҳволи яхшиланиши биланоқ, ёш француз Испанияга йўл олиши аниқ бўлса-да, «Ренн» «Реал»нинг таклифларини рад этиб келмоқда.

    Фил Фоден, «Манчестер Сити» (20 ёш, 60 миллион евро)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хосеп Гвардиола Фоден келажакда «Манчестер Сити»нинг юлдузига айланишига ишонмоқда. Мутахассис ёш инглиз йигитига шу даражада ишонадики, уни ушбу мавсумда деярли ҳар бир учрашувда майдонга туширмоқда. Фил «шаҳарликлар»нинг Чемпионлар Лигасидаги барча ўйинларида қатнашди. Гвардиола уни турли позициялар: марказий, ҳужумкор ва ўнг қанот ярим ҳимоячиси билан бир қаторда вингер ва марказий ҳужумчи сифатида ҳам синаб кўрмоқда. Айнан ушбу ўзгарувчанлик Фоденни ҳозирги пайтда энг қиммат ёш футболчилардан бирига айлантирган.

    Ансу Фати, «Барселона» (18 ёш, 80 миллион евро)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фати ҳозирда «Барселона»нинг энг қиммат активларидан биридир. У 17 ёшидаёқ шундай натижага эришишга муваффақ бўлди. Каталонияликларнинг кадрлар билан боғлиқ муаммолари ёш вингерга ўзини кўрсатишга имкон берди. Испаниялик футболчи муваффақиятсизликка учрамади, шу боис у аллақачон асосий таркибда барқарор ўйнаб келмоқда. Фати Чемпионлар Лигасида жуда фойдали ҳаракат қилмоқда.

    Футболчи «кўк-анорранглилар»нинг Чемпионлар Лигасидаги барча (3 та) учрашувларида голли узатмани амалга оширди. «Ференцварош»га қарши ўйинда эса гол ҳам урди. Аммо жароҳати сабаб Фати энди жамоаси плей-офф босқичига чиқсагина Чемпионлар Лигасида ўйнаши мумкин.

    Жейдон Санчо, «Боруссия Д» (20 ёш, 117 миллион евро)

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Санчо ўз ёш тоифасининг энг ёрқин юлдузларидан бири ҳисобланади. «Боруссия» вингери узоқ вақтдан бери «Манчестер Юнайтед»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб келмоқда. Бироқ «арилар» футболчини осонликча қўйиб юборишни хоҳламаяпти. Санчо Чемпионлар Лигасида 2 та учрашувда қатнашиб, 1 та ўйинда гол урди. Ҳозирча қанот ҳужумчиси унчалик самарали ҳаракат қилмаяпти, аммо ҳеч ким футболчининг маҳорати ва истеъдодига шубҳа қилмайди. «Манчестер» эса ҳамон уни «Олд Траффорд»га олиб келишни мақсад қилмоқда. Бироқ «Боруссия»  футболчини 100 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

    Ҳужумчилар

    Жоау Феликс, «Атлетико» (20 ёш, 80 миллион евро)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2019/20 йилги мавсум давомида Феликсни танқид қилмаган одам қолмади. Ёш ҳужумчи ҳақиқатан ҳам «Атлетико» сафидаги биринчи мавсумида эсда қоларли бирор бир ҳаракатни амалга оширмади. Аммо 2020/21 йилги мавсумда португалиялик футболчи ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Ҳужумчи «Зальцбург»га қарши ўйинда дубль қайд этди. Ла Лигада ҳам унинг ишлари яхши кетмоқда. Бундан ташқари, португалиялик вақти-вақти билан голли паслар ҳам бериб турибди. Ҳужумчи ниҳоят янги жамоасида ўз ўрнини топаётган кўринади.

    Эрлинг Ҳоланд, «Боруссия Д» (20 ёш, 80 миллион евро)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳоланд бир неча йилдан бери худди гол машинаси каби ҳаракат қилади. Унинг бу хусусияти кучайса, кучаймоқдаки, асло сусайгани йўқ. Ҳужумчи Чемпионлар Лигасидаги «Боруссия»нинг уч ўйинида ҳам гол урди. «Брюгге»га қарши ўйинда эса норвегиялик дубль қайд этди. Ҳоланд Санчо билан бирга «Боруссия» энг қиммат ўйинчиларидан ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, Ҳоланд эртами, кечми барибир клубини ўзгартиради. Сўнгги маълумотларга кўра, «Реал» қишда  уни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам Мадридда ўйнашни орзу қилиши айтилмоқда.

    Мавзуга доир: Футболчилик қони, ҳет-триклар, Златан, Роналду ва Чемпионлар Лигаси. Улкан вундеркинд Эрлинг Ҳоланд ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    16.11.2020, 14:03   Изоҳ (0)   29171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Факт: Манчини қўл остидаги Италия терма жамоаси 2 йилдан бери ютқазмаяпти

    16.11.2020, 13:00

    «Барселона» собиқ футболчиси Хавьер Маскерано фаолиятини якунлади

    16.11.2020, 12:00

    Франция ярим финалда, Португалия ва Англия курашдан чиқди. Миллатлар Лигаси сўнгги тури олдидан гуруҳлардаги вазият

    16.11.2020, 11:02

    «Реал» собиқ ҳужумчиси Мессининг Марадонадан кучлироқ эканлигини айтди

    16.11.2020, 10:13

    Миллатлар Лигаси. Англия сафарда Бельгияга имкониятни бой берди, Италия эса Польшадан устун келди

    16.11.2020, 03:01

    Миллатлар Лигаси. Нидерландия 4 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, Россия бир ўйинчи кам қолиб Туркияга енгилди

    16.11.2020, 00:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.