Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Samsung компанияси чиндан ҳам дисплейи чўзиладиган смартфонни тақдим этишга тайёрланмоқда. Смартфон намунасини Samsung вице-президенти Ли Же Ён намойиш этди, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

12 ноябрь куни Ли Же Ён компаниянинг Сеулдаги илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрган ва у ерда раҳбарият билан стратегик учрашув ўтказган. Бу Ли Же Ённинг отаси ва Samsung’нинг афсонавий раҳбари Ли Гон Хининг вафотидан сўнг амалга оширган биринчи ташрифи ҳисобланади. Ли Гон Хи 2020 йилнинг 25 январида вафот этганди.

Суратлардан бири Samsung матбуот хизмати томонидан расман тақдим этилган. Суратда Ли Же Ён қўлида номаълум қурилма тутган ҳолда марказ ходимлари билан гаплашаётгани тасвирланган. Samsung бу каби қурилмасини олдин ҳеч қаерда намойиш этмагани сабаб, у жамоатчилик эътиборига тушган.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

Смартфон Samsung’нинг Galaxy Z FoldЗ ва Galaxy Z Flip каби эгилувчан смартфонларидан ингичкароқ кўринади. Тахминларга кўра, қурилма ўз ўлчамни планшет ўлчамига қадар «чўза оладиган» ва букланиб, ихчам шаклга келувчи экранга эга смартфоннинг прототипи ҳисобланади.

Samsung шу турдаги ихтирони 2019 йилда патентлаган эди. Шунингдек, CES 2020’да компания бу каби смартфоннинг ёпиқ тақдимотини ўтказган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурилма 6 дюймли смартфондан 8 дюймли планшетга айлана олади.

Аввалроқ Samsung ўзининг энг қиммат смартфонини Galaxy бренди номисиз тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар