Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Федерал прокуратура АҚШ президентлик сайловларида мавжуд қоидабузарликларга оид ҳеч қандай далил топмаганлигини айтди ва Бош прокурор Уильям Баррнинг ҳисоботларни текшириш бўйича буйруғи бекор қилинишини талаб қилди. Бу ҳақда The New York Times нашри прокурорларнинг хатига асосланиб маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Федерал прокуратура сайлов натижалари расмий эълон қилинишидан олдин президентлик сайловларидаги «мавжуд қоидабузарликлар» ҳолатларини текширишга имкон беради. Барр, агар қоида бузилишлар аниқланган тақдирда ва бу маълум бир штатдаги овоз бериш натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлса, тергов ўтказишга рухсат берди, акс ҳолда у терговни овозларни санаш тугагунига қадар қолдиришга чақирди.

Барр томонидан эълон қилинган ҳужжатга жавобан, 16 федерал прокурор овоз бериш ва овозларни санашдаги қонунбузарликлар тўғрисида далилларни топа олмаганини ва Баррдан бу ишга тегишли буйруқни бекор қилишини сўрашди.

«Бу (буйруқ) ушбу соҳада ва бўлимда партиясиз мутахассислар билан маслаҳатлашмасдан ишлаб чиқилган ва эълон қилинган», – деди федерал прокурорлар.

Шу билан бирга, Адлия вазирлигининг айрим ходимлари Баррнинг буйруғи пухта тузилганлигини ва унда асоссиз тергов муассасасига қарши бир қатор огоҳлантиришлар мавжудлигини таъкидлади. Хусусан, ҳужжатда ҳар қандай «спекулятив ёки уйдирма» айбловлар текшириш учун асос бўла олмаслиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Ғолиб ҳали расмий эълон қилинмаган, овозларни ҳисоблаш давом этмоқда. Бироқ 7 ноябрь куни Американинг асосий оммавий ахборот воситалари Демократик партиядан номзод Жо Байден сайловда ғолиб чиққанлиги ҳақида хабар берди.

Байденнинг ўзи ҳам ғалабасини эълон қилди. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп бунга жавобан «сайловлар ҳали тугамагани»ни маълум қилди. У мағлубиятни тан олишдан бош тортди ва овозларни санаш жараёнида қатор штатларда қонунбузарликлар ҳақида бир неча бор гапирди. Жо Байден амалдаги президент Дональд Трамп сайловдаги мағлубиятини тан олишдан бош тортишини шармандалик деб атади.

Трампнинг штаб-квартираси Демократлар бюллетенларни қайта ишлаш тартибини республика кузатувчиларидан яшираётганини таъкидлаб, бир нечта муҳим штатларда қайта ҳисоблашни талаб қилди. Улардан бири – Жоржияда овозлар қўлда ҳисобланадиган бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар