Мексикада ўтган бир кеча-кундуз ичида 5,7 минг киши коронавирусга чалинди, деб хабар беради «Коммерсантъ» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 3 минг кишига етди. Мексика 1 миллион кишилик маррадан ўтган 11-мамлакат бўлди.
Айни вақтда касалликдан вафот этиш ҳолатлари бўйича мамлакат дунёда тўртинчи ўринни эгалламоқда. Пандемия бошидан буён Мексикада 98 мингдан ортиқ киши вафот этган. Сўнгги 24 соат ичида 635 та ўлим қайд этилган. ССВ ҳисоб-китобларига кўра, ўртача олганда, мамлакатда умумий профилдаги койкаларнинг 35 фоизи ҳамда сунъий нафас олдириш аппаратлари билан жиҳозланган ўринларнинг 27 фоизи банд.
Италия, Колумбия, Аргентина, Буюк Британия, Испания, Россия, Франция, Бразилия, Ҳиндистон ва АҚШда ҳам 1 миллиондан ортиқ коронавирус-касаллар аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 53 миллиондан ошди.
Изоҳ (0)