• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қашқадарёда мингга яқин корхона соғломлаштиришга муҳтож» – Давлат активларини бошқариш агентлиги директори билан суҳбат

    Ўзбекистон Президенти 12 ноябрь куни Қашқадарё вилоятига қилган сафари мобайнида Қарши шаҳридаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди. Клиникада вилоятдаги йирик корхоналар ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг доимий кўргазмаси ташкил этилган. Мажлислар зали, музокара хоналари, экспортчилар уюшмаси ва ўқув марказлари ҳам жойлаштирилган. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Суннатилла Бекенов билан суҳбатлашиб, клиникани йўлга қўйишдан мақсад, унинг вазифалари ва аҳамиятига оид саволларга жавоб олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Хусусийлаштиришдан мақсад - тадбиркорларга йўл очиш»«Президентимиз жорий йилнинг 27 октябрь куни «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга имзо қўйди. Шундан сўнг 28 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бу борада аҳолига батафсил маълумот берадиган маслаҳат клиникалари ҳамда Call-марказ ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган эди. Ушбу ҳужжат одамларда турли фикрларни уйғотяпти: безовталиклар ҳам, хурсандчиликлар ҳам бор. Хусусийлаштиришдан асосий мақсад - фаолият юритаётган давлат корхоналарини янада самарали ишлашини таъминлаш ҳамда тадбиркорларга йўл очиб беришдир. Ўзингиз яхши биласиз, агар давлатнинг бозордаги улуши қанча кўп бўлса, у шунча корхоналарга яқин кўмаклашувчи ва тадбиркорларга тўсиқ ҳам бўлади. Мисол учун, юқорида турувчи идора ва вазирликлар бирор хизматга эҳтиёж сезса, хусусий секторга эмас, балки, давлат унитар корхонасига мурожаат қилади. Натижада рақобат муҳити ва сифат йўқолади. Сифат йўқ бўлса, табиийки, таннарх ҳам ўсади. Шундай экан, давлат активларини хусусийлаштириш иқтисодиёт учун фақат манфаат келтиради».

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Шаффофлик таъминланади»«Давлат мулки талон-торож бўлмайдими?», «Хусусийлаштириш жараёни шаффоф ўтадими, таниш-билишчиликка йўл қўйилмайдими?», каби саволлар ҳам одамларда шубҳа, хавотир уйғотаётгани бор гап. Давлат мулки бу – халқ мулки. Шундай экан, бинолар хусусийлаштирилиб, сотилаётганида ҳам, инвесторларга берилаётганида ҳам, албатта, шаффофлик таъминланади. Бу каби саволларга жавоб топиш ва жараённинг очиқ-ойдин ўтказиш мақсадида юртимизнинг барча вилоят марказларида корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникалари ташкил этиляпти. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, хусусийлаштиришдан мақсад бюджетга пул тушириш эмас, давлат пул учун корхоналарни сотиб юбормаяпти. Балки, корхонани янада соғломлаштириб, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга айлантиришдир».

    «Муаммоларни ҳал қилишга яқиндан кўмаклашади»«Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги қатор қийинчиликлар, инвестор тополмаслик, банкдан кредит ололмаслик сингари турли муаммолар охир-оқибат тадбиркорнинг аҳволини қийинлаштиради, яъни носоғлом муҳитга олиб келади. Юртимизда муаммога дуч келган ишбилармонлар ўз дардини бориб айтадиган савдо-саноат палатаси, бизнес омбудсман, бош вазир қабулхоналари, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси каби кўплаб ташкилотлар фаолият юритади. Лекин улар тадбиркорни қийнаётган масалани тегишли мутасадди вазирликларга етказади. Натижада ҳар доим ҳам ишбилармоннинг муаммоси тезкор ечим топмайди, тадбиркор мурожаати ортидан сарсон юраверади. Бу каби клиникалар эса муаммоларни ҳал қилишга яқиндан кўмаклашади. Аввало, ҳар қандай муаммонинг сабаби ва оқибатлари чуқур таҳлил қилиниб, оқибат билан эмас, сабабга қарши курашилади. Клиникага барча соҳа вакиллари чақиртирилиб, муаммога биргаликда ечим топилади».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Клиникалар фаолияти барча вилоятда йўлга қўйилди»«Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникалари Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда очилган. Шунингдек, куну тун ишлайдиган 1082 рақамли Call-марказ ҳам йўлга қўйилди. Мазкур клиникалар Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан бошқарилади. Уларнинг фаолиятида Савдо-саноат палатаси, бош вазир қабулхонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва ҳокимлик вакиллари доимий иштирок этади. Бундан ташқари, сўровга асосан бошқа вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ходимлари ҳам жалб этилиши мумкин».

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ҳамма хизматлар бепул»«Қашқадарё вилоятида фаолиятини тўхтатган ёки ёпилиш арафасида турган, солиқдан муддати ўтган қарзи бор, маҳсулоти сотилмай, йиғилиб қолаётган мингтага яқин корхоналар мавжуд. Уларнинг барчаси соғломлаштиришга муҳтож. Яқинда фаолиятини бошлаган клиникада мазкур корхоналар чуқур таҳлил қилиниб, уларни яна аввалгидек ишлашига кўмаклашилади.

    Қарши шаҳридаги мазкур клиникада иқтисодий-молиявий ва юридик маслаҳатлар бериш, информацион хизматлар кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Малакали мутахассислар бириктирилиб, инфокиосклар ўрнатилган. Бу ерда хусусийлаштиришга қўйилган объектлар, уларнинг манзили, ҳолати, соҳадаги тартиб-қоидалар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Ҳамма хизматлар бепул. Тадбиркорларга давлат активларини сотиб олиш, корхоналарни хусусийлаштиришга оид саволларга жавоб олиш ва муаммоларни ҳал қилишда амалий кўмак кўрсатилади. Президентимиз бу тизимни янада такомиллаштириш, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, бир сўз билан айтганда, аҳолига ва тадбиркорларга қулайлик яратиш борасида топшириқлар берди. Биз шундай муҳит яратишимиз керакки, токи ҳар бир фуқаро бу клиникага келиб, муаммосини шу ернинг ўзида ҳал қилсин. Ортиқча вақт ва маблағ сарфламасин».

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига ташриф буюрди
    • Қашқадарёда 2021 йил тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди
    • Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрининг «Наво» маҳалласида қурилаётган янги мавзени кўздан кечирди

    14.11.2020, 08:13   Изоҳ (0)   17942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида «электричка» темир йўл рельслари орасида ётган маст эркакни туртиб юборди

    14.11.2020, 07:54

    Ўзбекистонда яна 4 та ОТМда тиббиёт факультетлари очилади

    14.11.2020, 07:14

    Қорақалпоғистонда «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ташкил қилинди

    14.11.2020, 06:55

    Халқаро миграция ташкилоти Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

    14.11.2020, 06:35

    Абхазиядан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ватандошларнинг янги рўйхати шакллантирилмоқда

    13.11.2020, 23:58

    Ўзбекистонда 1 октябрдан чегаралар очилганига қарамай, нима учун айримлар ундан ўта олмаётганига изоҳ берилди

    13.11.2020, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа раҳбарлари Аляскадаги учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот тайёрлашди — Туск

    Дунё | 16 август, 16:05

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.