• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Президентимиз жамоамизнинг ҳар бир аъзосига 5 минг доллардан мукофот пули берилишини айтди» – қаршилик ёш тадбиркор билан суҳбат

    Ўзбекистон Президенти 12 ноябрь куни Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Қарши шаҳрида барпо этилган IТ-технопаркда ҳам бўлиб, ёш веб-дизайнерлар ва дастурчилар билан учрашди. Шавкат Мирзиёев энг яхши давлат мобил иловасини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган mGovAward танловида ғолибликни қўлга киритган қашқадарёлик ёшлардан тузилган жамоа вакилларини муваффақият билан табриклади. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов мазкур жамоа сардори, Қарши шаҳридаги Global education ўқув маркази раҳбари Сардор Содиқовни суҳбатга чорлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Айни пайтда Тошкент халқаро Вестминстер университетида таҳсил олаётган Сардор Содиқов уч йилдан буён Global education ўқув марказини бошқариб келади. Мазкур таълим муассасаси вилоятдаги энг катта билим масканларидан бири ҳисобланади.

    «Жамоамиз аъзоларининг барчасини ёшлар ташкил этади: ҳаммаси турли олий ўқув юртида ўқийди. Марказимиз рус, инглиз, корейс тилларида йигит-қизларга дарс беради. Кўпчиликка маълум, пандемия даврида мамлакатимиздаги ўқув марказлар фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Аммо бизнинг жамоа шижоатни туширмай, анчадан бери ўйлаб юрган режаларимиздан бирини амалга оширишга эришдик. Яъни марказимиз қошида видео студия очиб, инглиз тилидаги дарсларни тасвирга туширдик ва уларни мобил илова сифатида ўқувчиларга етказишга киришдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Иловамиз Play Маркет дастурида мавжуд бўлиб, тил ўрганиш истагидаги ҳамма ёшдагилар учун қулай ва соддалиги билан ажралиб туради. Бугунги кунга қадар мобил илова фойдаланувчилари сони 5 минг нафарга яқинни ташкил этади. Иловага 40 дан ортиқ дарсларни киритганмиз. Бошланғич дарслар бепул, сўнгра ҳар бири учун тўлов амалга оширилади. Барча дарсларни 60 минг сўмга юклаб олиш мумкин.

    Инглиз тилини ўрганишга қизиқиши борларнинг ҳаммаси ҳам ҳар хил сабаблар туфайли кундузи репетиторга қатнашга вақт тополмайди. Аммо ушбу илова орқали видеоларни масофавий томоша қилиб, турли шаклдаги тестларни ечиб, билимни ошириш имконияти мавжуд. Ҳам вақт, ҳам маблағ тежалади. Фойдаланувчилар сони кун сайин ортиб бораётгани бизни чексиз қувонтирмоқда», деди Сардор Содиқов.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ёш лидернинг таъкидлашича, Global education ўқув маркази вакиллари ушбу илова билан Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган mGovAward танловида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритди. Улар яратган чет тилларини масофавий ўқитиш мобил иловасини такомиллаштириш учун 500 миллион сўм мукофот пули ажратилди.

    «Мобил илова устида ишлаётган пайтимиз Ўзбекистон ва БАА ҳукумати биргаликда ўзбекистонлик ёшлар ўртасида танлов ўтказаётганини эшитиб қолдик ва ҳужжат топширдик. 260 дан ортиқ лойиҳа иштирок этган мазкур онлайн танловда жамоамиз ҳам қатнашди ва энг яхши мобил илова сифатида биринчи ўринга муносиб кўрилди. Мукофот пулини иловани янада ривожлантиришга сарфлаймиз», — деди тадбиркор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Президент Шавкат Мирзиёев IТ-технопарк фаолиятини кўздан кечириш жараёнида Сардор Содиқов жамоасининг лойиҳаси билан ҳам танишган. Шунингдек, лойиҳани янада ривожлантириш, янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш режаларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берган.

    «Давлатимиз раҳбарига дастурий илова ҳақида маълумот бердик ва бу Президентимизга маъқул келди ҳамда ташаббусларимиз ва янги ғояларимизни қўллаб-қувватлашини билдирди. Жамоамизнинг ҳар бир аъзосига, яъни 5 кишига 5 минг доллардан мукофоти пули берилишини таъкидлади. Бизга нисбатан бундай эътибор янги ғоялар ва лойиҳалар устида ишлашимизга куч-қувват бериши шубҳасиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентимиз олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва ИТ-парклар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди. Бундан ташқари, жамоамиз вакилларига ўзбек тилини чет элликлар ўртасида тарғиб қилиш ва ўргатишга мўлжалланган мобил илова яратиш таклифини ҳам билдирди. Бунинг учун нима зарур бўлса, кўмаклашамиз, деди. Бу таклифдан руҳландик ва уни албатта, амалга оширишни режалаштирдик. Шу билан бирга курсларни янада кўпайтирмоқчимиз. Хусусан, русийзабонлар учун рус тилидаги инглизча дарсларини ҳам йўлга қўйишни мақсад қилганмиз», — деди Сардор Содиқов.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев таклифи билан ЎзДЖЦУда контракт асосида ўқийдиган самбочи қиз грантга ўтказиладиган бўлди
    • Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига ташриф буюрди
    • «Таълимдаги ишлар ҳам, тиббиётдаги ҳам игна билан қудуқ қазишдек гап» — Шавкат Мирзиёев

    13.11.2020, 15:09   Изоҳ (0)   20601
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ TikTok’да аккаунт очди

    13.11.2020, 14:45

    «Қашқадарё эли шунга муносибми?» Шавкат Мирзиёев вилоят ўз салоҳиятига мос яшамаётганини кескин танқид қилди

    13.11.2020, 14:10

    Ўзбекистонда 56,7 дан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди

    13.11.2020, 13:23

    Ўзбекистонда туман ҳокимларига нархи 267,5 млн сўмдан юқори хизмат автомобили сотиб олиш тақиқланиши мумкин

    13.11.2020, 13:11

    Оқдарёдаги буюм бозорида ёнғин содир бўлди

    13.11.2020, 12:48

    Наманганда 16 ёшли бола севган қизига SMS юборгани учун ўзидан бир ёш катта болани пичоқлаб ўлдириб қўйди

    13.11.2020, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.