• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қашқадарё эли шунга муносибми?» Шавкат Мирзиёев вилоят ўз салоҳиятига мос яшамаётганини кескин танқид қилди

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир бошида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати танқидий таҳлил қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бу ерга келишимдан асосий мақсад — сизлар билан бирга ҳудуд ривожига кучли туртки бериш бўйича аниқ вазифа ва чора-тадбирларни белгилаб олиш. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти, мамлакатимизнинг кўпгина ҳудудларидан анча орқада», — деди давлат раҳбари.

    Президентнинг таъкидлашича, вилоят улкан имкониятларга эга. Лекин унинг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳалар аҳволи бунга мутлақо мос эмас. Охирги 10 йил ичида ялпи ички маҳсулотдаги вилоят улуши 9,4 фоиздан 7,1 фоизга, саноатдаги улуши эса 11 фоиздан 6 фоизга тушиб кетган.

    «Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири. Қашқадарё эли шунга муносибми?»  дея савол қўйган Президент.

    Қайд этилишича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда илмий асос ва инновацион ёндашув йўқ, вилоят иқлим шароитига мос янги навлар яратилмаган. Ўтган йили пахта ҳосилдорлиги гектарига 19 центнерни ёки юртимиздаги энг қуйи кўрсаткични ташкил этган. Қишлоқ хўжалиги техникалари етишмайди. Маҳсулотларни қайта ишлаш даражаси ҳам паст.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев ҳудуддаги ирригация ва мелиорация ҳолатини кескин танқид қилди. Маълум бўлишича, нотўғри суғориш оқибатида ерларнинг 45 фоизи шўрланган. Айниқса, бу борада Муборак, Ғузор, Нишон ва Косонда аҳвол жуда оғир. 38 минг гектар майдон фойдаланишдан чиқиб кетган. Томчилатиб суғориш жами суғориладиган майдоннинг бор-йўғи 2,4 фоизида жорий қилинган.

    Аҳолининг ичимлик суви таъминоти вилоят бўйича 50 фоизни, хусусан, Косонда 26, Деҳқонободда эса атиги 4 фоизни ташкил қилади. Қувурларнинг 60 фоизи таъмирталаб бўлиб қолган. Қарши шаҳрининг канализация тизими ҳам эскирган. Автомобиль йўлларининг 8 минг 700 километри яроқсиз ҳолга келган.

    Шунингдек, таълим ва тиббиёт сифати масаласига ҳам тўхталиб ўтган. Вилоятнинг 88 мактабида «смена» кўрсаткичи юқори экани, бир нечта мактаб филиали биноси пахсадан қурилгани кўрсатиб ўтилди. Қашқадарё ёшлари олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича мамлакатда 13-ўринда. Бу йил 191 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси олий ўқув юртларига кира олмаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тор соҳалар бўйича 257 та, бирламчи бўғинда 855 та шифокор етишмайди. Ҳудудда қўшимча 18 та оилавий поликлиника ва 30 та оилавий шифокорлар пунктларига талаб мавжуд. Ҳар бир оилавий поликлиникага ўртача 25-30 минг нафардан фуқаро тўғри келиши лозим бўлса-да, вилоятда бу кўрсаткич 90 мингтани ташкил этади.

    Йиғилишда шу каби муаммолар, мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, Қашқадарёни комплекс ривожлантириш ва аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилашга доир устувор йўналишлар муҳокама қилинмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳудудда кўп йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ечимини топиш, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига туртки бериш, шу борадаги янги вазифаларни белгилаш мақсадида 12 ноябрь куни Қашқадарёга жўнаб кетганди.

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев Қашқадарёнинг пахта етиштирадиган тўққизта туманида Шаҳрисабз шаҳридагидек тўқимачилик комбинатлари ташкил этиш ҳақида топшириқ берди
    • Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасига ташриф буюрди

    13.11.2020, 14:10   Изоҳ (0)   27205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 56,7 дан кўп ва 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт йўналишига кўчиришга рухсат берилди

    13.11.2020, 13:23

    Ўзбекистонда туман ҳокимларига нархи 267,5 млн сўмдан юқори хизмат автомобили сотиб олиш тақиқланиши мумкин

    13.11.2020, 13:11

    Оқдарёдаги буюм бозорида ёнғин содир бўлди

    13.11.2020, 12:48

    Наманганда 16 ёшли бола севган қизига SMS юборгани учун ўзидан бир ёш катта болани пичоқлаб ўлдириб қўйди

    13.11.2020, 12:36

    Ўзбекистон тижорат банкларида доллар курси кўтарилди

    13.11.2020, 11:35

    Водий вилоятларида яшовчи тест имтиҳонларидан ўта олмаган абитуриентларга ҳам талабаликка қабул қилиниш учун квоталар берилади

    13.11.2020, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.