Ўзбекистонлик UFC жангчиси Зарруҳ Адашевнинг (3-2) 14 ноябрь (Тошкент вақти билан 15 ноябрь тонги) кунги UFC Fight Night мусобақасидаги жанги бошқа муддатга қолдирилди.
Адашевда коронавирус аниқланган бўлиб, айни пайтда спортчи ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бу ҳақда Зарруҳ ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Унинг айтишича, Жефф Молинага (8-2) қарши кечадиган жанг бекор қилинмаган. Мазкур беллашув 30 январга кўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил июнь ойида UFC билан шартнома имзолаган Зарруҳ Адашев промоушен байроғи остидаги илк жангида Тайсон Немга қарши октагонга чиқиб, биринчи раунднинг 32-сониясида нокаутга учраганди.
Маълумот учун, Зарруҳ UFC’га қадар Bellator промоушени байроғи остидаги мусобақаларда қатнашган. Самарқандлик 27 ёшли спортчи MMA’га қадар кикбоксинг билан профессионал тарзда шуғулланган.
Мавзуга доир: