• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Аёлми, эркакми, жиноят қилса, тенг жавоб бериши керак». Танзила Норбоева Гулнора Каримованинг қамоқда ўтирганига «аёл сифатида» муносабат билдирди

    Жиноятчи қилган жинояти учун — у аёл ёки эркаклигидан қатъи назар — қонун олдида жавоб бериши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева 12 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида қисқача тўхталиб ўтди.

    Пайшанба куни Тошкентда Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда, жумладан, Гулнора Каримова билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳам фикр алмашилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Хусусан, Гулнора Каримова коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдираркан, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева бу гаплар асоссиз эканлигини таъкидлади.

    Танзила Норбоева.

    Танзила Норбоева.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Шунингдек, Сенат раиси Танзила Норбоева эса Гулнора Каримованинг қамоқда сақланишига аёл сифатида муносабати қандай экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

    «Гендер тенглиги ҳақида гапиряпмиз — аёлми, эркакми, жиноят қилса, тенг жавоб бериши керак», — деб таъкидлаган Танзила Норбоева.
    Қайд этиш жоиз, Гулнора Каримова жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган (бу Гулнора Каримовага нисбатан қўзғатилган бир неча жиноят ишларидан фақат бири бўйича чиқарилган ҳукм), бироқ суднинг 2018 йил 1 июлдаги ажримига мувофиқ, «инсонпарварлик нуқтайи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганлигини эътиборга олган ҳолда», унга тайинланган жазони 5 йиллик уй қамоғига алмаштирилган.

    Шундан сўнг Гулнора Каримова, маълум бир чекловларга риоя этиш шарти билан, қизи Имон Каримованинг Тошкентдаги уйида яшай бошлаган. Бироқ жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги учун (эътиборга молик томони, бу белгиланган тартибнинг биринчи марта бузилиши бўлмаган) у жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарори билан 2019 йил 5 март куни уй қамоғидан Зангиота туманидаги 21-сон умумий тартибдаги колонияга ўтказилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган турли хабарлар сабаб, Каримованинг қамоқхонадаги шароитлари юзасидан Омбудсман, Адлия вазирлиги ва ИИВ ўрганиш ва суҳбатлар ўтказган эди.

    Мавзуга доир:

    • Қамоқхонада тикувчи, муомаласи ёмон, маданиятсиз: Гулнора Каримова ҳақида қамоқдошининг фикрлари
    • Гулнора Каримова Шавкат Мирзиёевга хат ёзди
    • Суд Гулнора Каримовани бир қатор жиноятларни содир этишда айбдор деб топди
    Аввалроқ, октябрь ойида Танзила Норбоева Тошкент вилоятининг собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича муносабат билдираркан, иш бўйича суд ҳукми чиққунига қадар унинг «аёл киши, кичкина боласи борлигини эътиборга олиб, ҳозирча қамоқда олмаслик ҳам мумкин» бўлганини таъкидлаган эди (Йўлдошева хоним Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёеванинг мурожаатидан сўнг уй қамоғига ўтказилган эди).

    Ноябрь ойи бошида ижтимоий тармоқларда Асалҳоней номи билан танилган Асал Хўжаева Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш ва майда безорилик бўйича айбдор деб топилиб, беш сутка маъмурий қамоқ билан жазоланган, бироқ орадан кўп ўтмай у Тошкент шаҳар Маъмурий суди Кассация инстанцияси қарори билан вояга етмаган фарзанди борлиги ва унинг ягона боқувчиси бўлгани боис маъмурий қамоқдан озод қилинган эди.

    12.11.2020, 15:31   Изоҳ (0)   67238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёнинг пахта етиштирадиган тўққизта туманида Шаҳрисабз шаҳридагидек тўқимачилик комбинатлари ташкил этиш ҳақида топшириқ берди

    12.11.2020, 14:55

    Ўзбекистоннинг қайси бозорларида энг арзон озиқ-овқат маҳсулотлари сотилаётгани маълум қилинди

    12.11.2020, 14:36

    «Гулнора Каримова ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги гаплар асоссиз» — ИИВ

    12.11.2020, 14:18

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида сезилди

    12.11.2020, 13:56

    «Афросиёб» поездининг рейслари сони биттага кўпайди

    12.11.2020, 13:26

    Пандемия даврида ўзбекистонликларни Россияга ишга юбориш жараёни соддалаштирилади

    12.11.2020, 12:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.