Халқаро футбол тадқиқотлари маркази CIES Football Observatory навбатдаги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Европа кучли бешик лигаларига энг кўп футболчи тарбиялаб берган клублар рейтинги тузиб чиқилди.
Умумий рейтингда Мадриднинг «Реал» жамоаси етакчилик қилмоқда. Айни дамда топ-5 лигаларда «Қироллик клуби»нинг 43 нафар тарбияланувчиси ҳаракат қилмоқда.
«Барселона» 32 нафар тарбияланувчиси билан иккинчи ўринда кетаётган бўлса, «Лион» (31) кучли учликка якун ясаган.
Бу борада рейтинг кучли ўнлигидан бешта испан клуби, учта француз ва иккита инглиз клуби ўрин олди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу рейтингга киритилган тарбияланувчи мақомини олиш учун футболчи 15—21 ёш оралиғида камида уч йил клуб тизимида ўйнаши керак.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)