Буюк Британиянинг Goal портали 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, «Бавария» клуби ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин «Манчестер Сити» ва Бельгия ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйнега насиб этган. Кучли учликни «Барселона» ва Аргентина ҳужумчиси Лионель Месси якунлаб берди.
Неймар (ПСЖ, Бразилия) 4-поғонадан жой олган бўлса, «Ювентус»нинг португалиялик форварди Криштиану Роналду бешинчи ўринга лойиқ кўрилган.
Маълумот учун, Goal ҳар йили мавсумнинг энг яхшиларидан иборат рейтингни эълон қилади. Goal50 сўровномасида порталнинг 44 та бўлими журналистлари қатнашади ва уларнинг овозлари натижасида мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланади.
Goal талқинига кўра 2019/20 йилги мавсумнинг топ-25 футболчиси:
1. Роберт Левандовски («Бавария»)
2. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»)3. Лионель Месси («Барселона»)
4. Неймар (ПСЖ)
5. Криштиану Роналду («Ювентус»)
6. Килиан Мбаппе (ПСЖ)
7. Виржил ван Дейк («Ливерпуль»)
8. Карим Бензема («Реал»)
9. Томас Мюллер («Бавария»)
10. Садио Мане («Ливерпуль»)
11. Йозуа Киммих («Бавария»)
12. Тяго Алькантара («Ливерпуль»)
13. Серхио Рамос («Реал»)
14. Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»)
15. Ромелу Лукаку («Интер»)
16. Серж Гнабри («Бавария»)
17. Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д»)
18. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»)
19. Чиро Иммобиле («Лацио»)
20. Альфонсо Дэвис («Бавария»)
21. Мануэль Нойер («Бавария»)
22. Бруно Фернандеш («Манчестер Юнайтед»)
23. Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль»)
24. Жейдон Санчо («Боруссия Д»)
25. Пауло Дибала («Ювентус»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)