«Арсенал»нинг маскоти Гуннерзавр лондонликлар клуби қайтди.
Бу ҳақда маскотнинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди. «Бугун «Эмирейтс»га қайтдим» — дея ёзилади постда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Арсенал» 1993 йилдан буён клуб маскоти ниқобини тақиб ишлаб келаётган Жерри Куайни коронавирус пандемияси вақтида харажатларни қисқартириш учун истеъфога чиқарганди. «Арсенал»нинг бу қарори ижтимоий тармоқларда кўплаб танқидлар ва муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Кейинчалик лондонликлар ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Гуннерзаврнинг маошини тўлиб беришга тайёр эканини маълум қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)