Мадриднинг «Реал» клуби жамоанинг икки футболчисида коронавирус аниқланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, жамоа ярим ҳимоячиси Каземиро ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Эден Азарнинг коронавирусга топширган тести натижалари ижобий чиққан. «Реал»нинг бошқа аъзолари, клуб ходимлари, мураббийларида коронавирус аниқланмаган. Уларнинг коронавирусга тестни 6 ноябрь, жума куни топширгани таъкидланган.
Маълумот учун, «Реал» 8 ноябрь куни Ла Лига 9-тури доирасида сафарда «Валенсия» меҳмони бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинининг коронавирусга чалингани ҳақида маълумот берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)