Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинининг коронавирусга топширган тести ижобий хулоса берди, дея хабар қилмоқда Италия футбол федерацияси.
55 ёшли мутахассисда касаллик аломатлари кузатилмаган. У Римдаги уйида изоляцияга олинган.
Шу тариқа Манчини Италия терма жамоасининг ноябрь ойидаги учрашувларини ўтказиб юборадиган бўлди.
Италия 11 ноябрь куни Эстонияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Кейин эса Миллатлар Лигаси доирасида Польша (15 ноябрь) ҳамда Босния ва Герцеговина (18 ноябрь) билан ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)