«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович Италия А Сериясининг октябрь ойидаги энг яхши ўйинчи номига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда А Серия матбуот хизмати маълум қилди.
39 ёшли футболчи октябрь ойида «Интер», «Рома» ва «Удинезе»га қарши ўйинларда бешта гол уришга эришди.
Швециялик форвард 2020/21 йилги мавсумда барча мусобақаларда 8 ўйин ўтказиб, 8 та гол муаллифига айланди.
Златан ушбу совринни 8 ноябрь куни «Верона»га қарши ўйинда қабул қилиб олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)