Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ёшининг ўтиб бораётгани фаолиятига таъсир кўрсатмаслигини айтди.
Янги жанглар. Мен учта санани таклиф қилгандим (улар кетма-кет давом этиши керак эди, шунда бир йилда тўртта жанг ўтказардим), улар эса буни рад этди. Кейин мухлисларнинг трибуналарга киритилмаётгани сабаб мени четга чиқариб қўйишди. Тўртта жанг — 6 миллион пуллик эфир вақтида. Улар қанча пул йўқотди?Мен ҳали MMA учун қари эмасман. Андерсон Сильва ўз юришини 31 ёшга кирганда бошлаган. Дунё нималарга эришганингни фаолиятинг тугаганидан кейин билади. Ўшанда ким аслида кимлигини билиб оламиз. Бу гапларни эслаб қолинг.
Агар мен ўзимни яхши жангчи деб атасам сиз менга мени мақтанчоққа чиқарасиз. Агар яхши эмасман десам, ёлғон гапираётганимни биласиз.
Конор Макгрегор, UFC жангчиси
Мавзуга доир:
Маълумот учун, ирландиялик спортчи MMA’даги фаолияти давомида 22 та жангда ғалаба қозонган, 4 та жангда эса мағлуб бўлган. UFC байроғи остидаги жанглари сони 12 тани ташкил этади.
Изоҳ (0)