Бокснинг ўрта вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Геннадий Головкин (40-1-1, 35 КО) кейинги жангини 18 ёки 19 декабрь куни ўтказади, дея хабар қилмоқда Boxingnews24.
Унга IBF камарига мажбурий даъвогар Камил Шеремета (21-0, 5 КО) рақиб бўлади.
Головкин камарни ҳимоя қила олса 2021 йилда уни бир қатор катта жанглар кутиб турибди. Бўлажак рақиблар сифатида ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Деметриус Андраде, шунингдек, иккинчи ўрта вазн чемпионлари Каллум Смит ва Билли Жо Сеондерсни таъкидлаш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик боксчи сўнгги жангини 2019 йилнинг октябрида ўтказган ва унда украиналик Сергей Деревянченкони мағлубиятга учратганди.
Мавзуга доир: Василий Ломаченкодан Александр Повектингача. 2020 йилда ўтказилиши кутилаётган 10 та шов-шувли жанг ҳақида
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)