Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тури якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди.
Овоз бериш натижаларига кўра якунда Диогу Жота («Ливерпуль») 3-турнинг энг яхши футболчисига айланди. Жота «Аталанта»га қарши баҳсда ҳет-трикка эришганди.
Португалиялик футболчи бу йўлда қуйидаги футболчиларни ортда қолдирди:
- Алассан Плеа («Боруссия М») — «Шахтёр»га қарши ўйинда (6:0) учта гол;
- Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д») — «Брюгге»га қарши учрашувда (3:0) иккита гол;
- Юссуф ан-Несери («Севилья») — «Краснодар»га қарши ўйинда (3:2) иккита гол.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)