Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 3-тур баҳслари ортда қолди.
УЕФА расмий сайти тур якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарларни эълон қилди.
- Алассан Плеа («Боруссия М») — «Шахтёр»га қарши ўйинда (6:0) учта гол;
- Диогу Жота («Ливерпуль») — «Аталанта»га қарши баҳсда (5:0) учта гол;
- Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д») — «Брюгге»га қарши учрашувда (3:0) иккита гол;
- Юссуф ан-Несери («Севилья») — «Краснодар»га қарши ўйинда (3:2) иккита гол.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)