• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовида акс таъсир кузатилса ёки кўнгиллилардан бири вафот этса қандай йўл тутилади?

    Инновацион ривожланиш вазири, биолог олим Иброҳим Абдураҳмонов «Халқ сўзи» газетасига берган интервьюсида Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналарнинг синовига оид саволларга жавоб берди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Иброҳим Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, ҳозирда кўпгина юқори технологик вакциналарни 10 дан ортиғи учинчи босқич клиник синовларидан ўтказиляпти. Биринчи, иккинчи босқичлар кам миқдордаги кўнгиллиларда ўтказилади. Ва асосан унинг хавфсизлиги, самарадорлиги, антитаналар ҳосил қилиш хусусиятлари ўрганилади. Учинчи босқичнинг энг катта мақсади — аҳоли орасида қанчалик самарадорлиги кенгроқ ўрганилади. Клиник синовлар учун энг кам талаб қилинган кўнгиллилар беш минг атрофида бўлиши керак.

    «Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам синовларни ўтказишга кўнгиллилар талаб этилади. Бу борада ҳозирча муаммо йўқ. Сабаби Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда биз оилавий поликлиникаларни жалб қилган ҳолда кўнгиллиларни чақиряпмиз. Бу борада ишлар олиб бориляпти. Кўнгиллиларда шароит яратиб, уларни олдин ўқитиб, бу нарсани маъносини тушунтириб, ундан кейин амалга оширамиз. Бу борада бирон муаммо ёки камчилик бўлади деб ўйламайман», — дейди вазир.

    Абдураҳмоновнинг айтишича, Хитойда яратилган вакцинанинг учинчи босқич синовларини камида 15 минг одамда ўтказиш режалаштирилган. Шундан 5 минг нафар кўнгиллини Ўзбекистондан танлаб олиб, синовларни мамлакатда ўтказиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

    «Махсус протоколларга асосан ёш чегараси аниқланган. Яъни 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган битта гуруҳ бўлади. Иккинчи гуруҳга 60 ёшдан юқори бўлганлар қамраб олинади. Биринчи босқичда биз 18–60 ёш оралиғидаги кўнгиллилар билан дастлабки босқични бошлаймиз. Ҳозир шунга тайёргарлик кўриляпти», — дейди инновацион ривожланиш вазири.

    Шунингдек, Иброҳим Абдураҳмонов хориж ОАВда коронавирусга қарши вакцина билан эмланган бир кўнгиллининг вафот этгани ҳақида тарқалган хабарларга ва Ўзбекистонда бундай ҳолат бўлмаслигига кафолат бор ёки йўқлиги тўғрисидаги саволларга ҳам жавоб қайтарган.

    Унинг айтишича, AstraZeneca компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинани учинчи клиник синовлари пайтида битта кўнгиллининг вафот этгани тўғрисида хабар тарқалган ва бу катта шов-шувларга сабаб бўлган. Лекин қайта текширув ўтказилганда вафот этган кўнгилли аслида вакцина олмагани маълум бўлган.

    «Вакцинани синовида битта нарсани ҳамма яхши тушуниши керак: мана беш минг кўнгиллида синовлар ўтказамиз дедик. Аслида беш минг кўнгиллини икки ярим минг нафари ҳақиқий вакцина олмайди. Тенг ярми ҳақиқий вакцина олади. Бу плацебо усули дейилади», — дея ойдинлик киритади Абдураҳмонов.

    Таъкидланишича, AstraZeneca компанияси томонидан ўтказилган синовларда вафот этган кўнгилли коронавирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган. Яъни у ҳақиқий вакцина олмаган. Шунинг учун бу синовлар яна давом эттириляпти.

    «Биз ҳозир 200 дан ортиқ вакцинани кузатиб турибмиз. Мана шуни ҳозир 11 таси ҳозир учинчи клиник босқичга етиб келди. Буларнинг иккинчи клиник босқичида ўлим қайд этилгани тўғрисида хабарлар йўқ. Биз синовдан ўтказишни режалаштираётган вакцина биринчи ва иккинчи клиник синовларда жуда кам ҳолатларда салбий таъсирлар кўрсатган. Протоколлар билан яхшилаб танишганимизда ушбу вакцинани ёт таъсирлари бир фоиздан ошмаган. Шу боис ҳам уни «ўзимга ҳам раво кўраман» деганман. Масалан, айрим вакциналар учинчи босқич синовларида 15 фоизгача қандайдир ножўя таъсирлар кузатилаётган бўлса ҳам синовлар давом эттириляпти», — дейди Абдураҳмонов.

    Қайд этилишича, синовларда иштирок этадиган кўнгиллининг ҳаммаси тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрикдан ўтказилганидан кейин суғурта қилинади. Вакцинация қилинганлар 35 дақиқа шифокор кўригида бўлади. Ўша жойда ножўя таъсирлар пайдо бўлса, дарҳол бартараф этиш чоралари кўрилади. Сутка давомида кузатув-назорат амалга оширилади. Йил давомида бўладиган текширувларда мабодо ножўя таъсирлар бўладиган бўлса, буни ҳам даволаш чоралари кўрилади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    «Бу харажатларнинг ҳаммаси тиббий суғуртада акс этади ва компания тарафидан қоплаб берилишига келишяпмиз», — дея қайд таъкидлайди вазир.

    Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, вакцинанинг ножўя хавфли таъсирлар пайдо бўлганда, яъни 15 фоиз одамларда шу ҳолат кузатилса, зудлик билан зарур чора-тадбирлар кўрилади ҳамда ўрганиш бошланади. Лекин бу агар 30 фоизга етадиган бўлса, вакцина синовлари тўхтатилади.

    Бундан ташқари, мабодо бирон кўнгиллида жуда ҳам хавфли, ҳеч кимга аниқ бўлмаган ҳаттоки бир ҳолат кузатилса ҳам вакцина синови тўхтатилиб, сабаблари ўрганилади. Агар бу эмлаш жараёни билан боғлиқ бўлмаган бўлса, синов яна давом эттирилади.

    Шунингдек, Иброҳим Абдураҳмонов синов қайси тиббиёт муассасаларида ўтказилиши тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтган:

    «Биринчидан, мана шу юқори технологияларга асосланган вакцина бўлганлиги учун биз иккита илмий марказни бунга асосий жавобгар сифатида белгилаб олдик. Биринчиси, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази. Сабаби биз бу ерда олимларимиз билан илк марта марта уларнинг генларини ўрганяпмиз.

    Бу ерда тест системалари ишлаб чиқарилди ва ҳозир вакцинани ишлаб чиқаришни дастлабки босқичлари амалга ошириляпти.

    Иккинчиси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Вирусология илмий текшириш институти. Вирусли касалликлари билан шуғулланувчи катта тажриба эга бўлган бу институт асосий марказ ҳисобланади.

    Вирусология илмий текшириш институтида турли вирусли касалликларга қарши вакциналар синовдан ўтказилган. Бу ерда катта тажриба тўпланган».

    Мавзуга доир: Хитой вакцинаси Ўзбекистонда 5 мингга яқин кишида синовдан ўтказилади

    Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар академиясининг Микробиология институти ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.

    05.11.2020, 15:10   Изоҳ (0)   26709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистонда Хитойникидан бошқа вакциналар ҳам синовдан ўтказилади» — инновацион ривожланиш вазири

    05.11.2020, 14:11

    Ўзбекистонда вакциналар билан нега Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланмаётганига ойдинлик киритилди

    05.11.2020, 13:58

    Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди. Салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган

    05.11.2020, 13:36

    Профессор Абдумуталиб Хожиев 84 ёшида вафот этди

    05.11.2020, 13:12

    Ўзбекистонда 1 млн сўмгача ойлик олувчилар сони маълум бўлди

    05.11.2020, 12:59

    Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетди

    05.11.2020, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.