• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонда Хитойникидан бошқа вакциналар ҳам синовдан ўтказилади» — инновацион ривожланиш вазири

    Ўзбекистонда яна бошқа турдаги вакциналар ҳам синовдан ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазири, биолог олим Иброҳим Абдураҳмонов «Халқ сўзи» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

    Аввалроқ Хитой Фанлар академияси Микробиология институти ишлаб чиққан COVID-19’га қарши вакцина синовининг учинчи босқичи Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши, ушбу институт ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси билан Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги музокаралар олиб бораётгани тўғрисида хабар берилганди. Таъкидланишича, Хитой вакцинаси Ўзбекистонда 5 мингга яқин кишида синовдан ўтказилади.

    Иброҳим Абдураҳмоновнинг сўзларига, ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Россияда ишлаб чиқарилган Sputnik-V вакцинаси синовларини ўтказиш бўйича ишлар йўлга қўйилган. Бу – аденовирус типидаги вакцина ва клиник синовларга қўйилганига анча бўлган. Россияда анча кўплаб одамларда синовдан ўтказилмоқда.

    Яна бир вакцина – Хитойнинг Sinopharm компаниясининг ўлдирилган, кучсизлантирилган вирусларга асосланган вакцинаси. Бу анча олдинги технология, ҳозирга қадар етилиб, пишиб, тайёрлик даражаси юқори бўлган вакцина. Бу вакцинани Ўзбекистонга олиб келиш билан ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланмоқда.

    Лекин биз, яна бир марта айтаман, Инновацион ривожланиш вазирлиги сифатида рекомбинант оқсил молекуласига асосланган вакцинани олиб келяпмиз. Халқимизни коронавирус вакцинаси билан таъминлаш учун биз бир неча хил вакцина синовларини ўтказишимиз керак. Бу – Россия вакциналари ҳам, Европадаги AstraZeneca ҳам, АҚШдаги Moderna компаниясининг вакциналари ҳам ёки мана Хитойнинг вакциналари ҳам бўлиши мумкин.

    Бир нечта вакцина синовини параллел равишда ўтказиш – давр тақозоси. Чунки коронавируснинг ҳам ҳар хил типлари бор. Бир ҳудудда яратилган вакцина иккинчи ҳудуд учун етарлича самарали бўлмаслиги мумкин. Аҳоли генетикасига қараб ҳам самараси ҳар хил бўлиши мумкин.

    Албатта, вакцина текинга келмайди. Жуда ҳам қиммат технология бўлади. Уларни сотиб олар эканмиз, албатта, самаралисини танлаб олишимиз керак. Шунинг учун бир пайтнинг ўзида бир нечта вакциналар устида ишлар олиб бориляпти, аҳолимиз буни тўғри тушуниши керак.

    Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион ривожланиш вазири

    Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой фанлар академиясининг Микробиология институти ва Анҳуи Зҳифеи Лонгcом Биопҳармаcеутиcал компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказган эди. Унга кўра, синов 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгиллиларда ўтказилади ва синов бошланишидан олдин Хитой вакиллари эмлаш шартларини тушунтириш учун бир нечта тренинглар ташкиллаштиради.

    Агар кўнгиллилар орасида бирор кишида асоратлар ёки ножўя таъсир кузатилса, ўша кўнгилли шахс бепул даволанади. Шунингдек, кўнгиллилар иштироки учун пул маблағи берилиши ҳам мумкин.

    05.11.2020, 14:11   Изоҳ (0)   11710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда вакциналар билан нега Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланмаётганига ойдинлик киритилди

    05.11.2020, 13:58

    Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди. Салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган

    05.11.2020, 13:36

    Профессор Абдумуталиб Хожиев 84 ёшида вафот этди

    05.11.2020, 13:12

    Ўзбекистонда 1 млн сўмгача ойлик олувчилар сони маълум бўлди

    05.11.2020, 12:59

    Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетди

    05.11.2020, 12:35

    Асалҳоней вояга етмаган фарзанди борлиги сабаб қамоқдан озод қилинди

    05.11.2020, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 27 август куни неча даража иссиқ бўлиши маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 26 август, 10:13

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Украина НАТО иттифоқчилари билан дрон саноатини кенгайтиради

    Дунё | 26 август, 09:51

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10

    Одамга илк бор чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Дунё | 26 август, 08:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.