Инновацион ривожланиш вазири, биолог олиб Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда вакцина билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмас, балки Инновация вазирлиги шуғулланаётгани тўғрисидаги саволларга жавоб берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги турган пайтда, нима учун вакциналар билан Инновацион ривожланиш вазирлиги шуғулланяпти, деган савол ҳам кўп бериляпти. Асосий омил сифатида шуни айтмоқчиманки, вакциналар – бу юқори ва инновацион технологиялардир.Аввалроқ Хитой Фанлар академияси Микробиология институти томонидан тайёрланган вакцина синовининг учинчи босқичи Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши маълум қилинганди.Вакцина масаласида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жуда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилган. Бир нечта вакцина синовларини ўтказиш ва аҳолимизга олиб келиш бўйича қатор шартномаларга эришилган ва булар амалга ошириляпти. Бизнинг вазирлигимиз эса юқори технологияларга асосланган вакциналар, дори препаратлари, даволаш усуллари бўйича кузатувларни амалга оширгани учун ҳам вакциналаш трансферини амалга ошириш бизнинг вазифамиз ҳисобланади.
Инновацияда, яъни умуман юқори технологиялар трансферини амалга оширувчи ваколатли давлат органи сифатида, биз пандемия даврида дунё олимлари томонидан яратилган технологияларга бефарқ эмасмиз, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйяпмиз. Вакцина бўйича ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириляпти.
Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион ривожланиш вазири
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой фанлар академиясининг Микробиология институти ва Анҳуи Зҳифеи Лонгcом Биопҳармаcеутиcал компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказган эди. Унга кўра, синов 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгиллиларда ўтказилади ва синов бошланишидан олдин Хитой вакиллари эмлаш шартларини тушунтириш учун бир нечта тренинглар ташкиллаштиради.
Агар кўнгиллилар орасида бирор кишида асоратлар ёки ножўя таъсир кузатилса, ўша кўнгилли шахс бепул даволанади. Шунингдек, кўнгиллилар иштироки учун пул маблағи берилиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)