Тошкент шаҳар Сергели туманида 1981 йилда туғилган аёл кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан ўзини ташлаб жонига қасд қилди ва воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда «Zo‘r TV» телеканалининг «Бу кун» ахборот дастури хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 3 ноябрь куни соат 22:30 да юз берган. Аёл кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида яшашига қарамасдан, уйига қайтгач бинонинг тўртинчи қаватига кўтарилган, йўлакда жойлашган деразани очиб, ўзини пастга ташлаган.
Қўшнилардан бирининг сўзларига кўра, у мазкур аёл билан охирги марта гаплашганда аёл кийим дўконида хизматчи бўлиб ишлаётганини айтган. Маҳалла раисининг айтишича, аёл ёлғиз яшаган, у билан ўтказилган суҳбатларда аёл бирор муаммоси борлиги ҳақида айтмаган.
Изоҳ (0)