«Реал» ярим ҳимоячиси Родриго Гоэс Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида ўтказилган «Интер»га қарши ўйинда (3:2) ғалаба тўпига муаллифлик қилди.
Шу тариқа 19 ёшли бразилиялик футболчи XXI асрда туғилган футболчилар орасида Чемпионлар Лигасида 5 та гол урган «Реал»нинг илк футболчисига айланди. Родриго 4 та голини у Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида урган.
Маълумот ўрнида, Родриго 2019 йилдан бери «қироллик клуби»да тўп суриб келади. Ҳужумчи Ла Лиганинг 2020/21 йилги мавсумида 4 ўйинида майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)