«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйинда (5:0) ўз номига гол ёздириб қўйди.
Мисрлик футболчи шу тариқа Чемпионлар Лигасидаги голлар сони бўйича жамоанинг собиқ футболчиси Стивен Жеррардга етиб олди. Энди иккала футболчи ҳисобида бир хил 21 тадан гол бор ва улар биргаликда «Ливерпуль»нинг мазкур мусобақадаги тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда.
Қайд этиш жоиз, Жеррарднинг фаолиятини аллақачон якунлангани ҳисобга олинса, Салоҳда ушбу натижани яхшилаш имконияти анча юқори.
Муҳаммад АПЛнинг 2020/21 йилги мавсумида 7 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.
Изоҳ (0)