Нидерландияда Роттердамдан шаҳар ташқарисига чиқишда метро поезди машинист бошқарувни йўқотиши оқибатида станциядаги тўсиқлардан ўтиб, каналдан 10 метр баландликда китларнинг думлари акс этган улкан ҳайкалларда туриб қолди. Бу ҳақда Dutch News хабар берган.
Воқеа 2 ноябрь куни Спейкениссе шаҳридаги энг сўнгги Де Аккерс бекатида юз берган. Поезд ичида ёлғиз машинистнинг ўзи бўлган. Унга жароҳат етмаган ва эркак поезд ичидан соғ-саломат чиқиб олган.
Энди темир йўлнинг ушбу қисмига жавобгар оператор-компания томонидан поездни хавфсиз тарзда станцияга қайтариш бўйича техник ишлар амалга оширилади.
«Китларнинг думлари» – полиэстр ҳайкалтарош Мартен Стрейснинг асари ҳисобланади. Ҳайкаллар 2002 йилда каналга ўрнатилган.
Изоҳ (0)